ШАХСИЯТ (8-қисм)

0
60

Боланинг ҳаракатлари ва сўзлари имоний ўлчовлар билан мустаҳкам боғланиши керак, акс ҳолда бола манфаат қулига айланади. Унинг тутган йўли Аллоҳ ва Пайғамбарининг мезонлари билан ўлчаниши керак. Дейлик, бирор иш қилмоқчи бўлса, Аллоҳ розилиги ҳамда Пайғамбар (алайҳиссалом) хурсанд бўлишини ўйлаши керак. Фарзандингиз мактабга кетаётганида, унга Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг:
مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا، سهَّلَ اللهُ طَرِيقًا اِلَي الْجَنَّةِ
“Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” (Имом Абу Довуд ривояти), деганларини эслатиб қўйинг! Болангизни мақтаётганингизда, унга ширин сўз ҳам садақа эканини айтинг. Ёши улуғ кишилар даврасида ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишини талаб этинг.
“Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг:
مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا وَيَعْرِفْ حَقَّ كَبِيرِنَا فَلَيْسَ مِنَّا
“Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” (Имом Аҳмад риояти) деган сўзларига эргашяпмиз”, деб айтинг.
Мезонлар шундай бўлмас экан, манфаат бор жойда у ҳар қандай ишни қилаверадиган шахсга айланиб қолади. Бунга мисол тариқасида бугун Ғарб мамлакатларида “ёлланма қотил”ликни ўзига касб қилиб олганларни келтириш мумкин. Уларни моддий манфаат қизиқтиради, холос. Буюртмадаги инсоннинг кимлиги, фарзандларининг нечталигию жамият учун фойда-зиёни ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. У шунчаки қул холос. Манфаат кўришига ақли етса бас, буйруқни бажараверади. Инсоннинг жонига қасд қилиш гуноҳлиги ўйлаб ҳам ўтирмайди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг