Эски шаҳардаги янги тарих…

0
47

Тараққиётни белгилайдиган омиллар кўп, сабаблар бисёр. Лекин бу сабаб ва омилларнинг ҳеч бири илм ва билимчалик абадий, маърифатчалик мангу эмас.

Бугунги фаровон ҳаёт, саодатли кунлар, юксак техника асри, ҳеч шубҳасиз, илмга асосланган тараққиётнинг маҳсулидир.

Кишига фахр-ифтихор бағишлайдиган жиҳати шуки, мана шундай юксак тараққиётнинг тамал тошини Абу Мусо Хоразмий бобомиз саноқ сонлар тизимини кашф этгани билан, Абу Али ибн Сино медицинага асос солгани билан, Маҳмуд Замахшарий араб тили грамматикасини тузгани билан, Имом Бухорий ҳадис илмида тенги йўқ эканлиги билан, Алишер Навоий шеърият мулкида султон эканлиги билан, Мирзо Улуғбек юлдузлар тоқига нарвонсиз қадам босгани билан қўйиб берди.

Бу тарихий Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маърифатга, маънавиятга қаратаётган юксак эътибори қисқа фурсатда яхши натижалар бера бошлади.

«Ҳазрати Имом» мажмуасига ёндош тарзда бунёд этилаётган маҳобатли Ислом цивилизацияси маркази ўтмиш ва келажакни бир-бирига боғловчи маърифат маскани ҳамда Учинчи Ренессанс пойдевори бўлиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.

Яқиндагина муҳтарам Юртбошимиз ушбу марказга ташриф буюриб, ўзларининг қимматли тавсия ва маслаҳатларини бера туриб: “Бу масканга кирган киши ўзи учун руҳий куч ва мадад олиб чиқиши керак”, дея таъкидладилар.

Дарҳақиқат, бир замонлар Бағдоддаги «Байтул ҳикма», яъни «Донишмандлар уйи» қанчалик машҳур бўлган бўлса, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳам шунчалик, балки ундан ҳам юксакроқ марраларни эгаллашига шубҳа йўқ.

Таъбир жоиз бўлса, «Ақл маркази» нафақат ёшларимиз, балки ҳар бир фуқаро учун «ақл қайроғи» бўлиб қолади.

Яқинда Саудия Арабистони нуфузли делегациясининг юртимизга ташрифи чоғида ушбу мамлакат билан ислом тадқиқотлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Шу анжуманда са