#ХАЙРИЯ_КАРВОНИ_ДАВОМ_ЭТМОҚДА

0
88

#ХАЙРИЯ_КАРВОНИ_ДАВОМ_ЭТМОҚДА

Имом-хатиблар доимо халқимиз билан бирга.

Айни вақтларда Республикамиз бўйлаб эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида бир қатор ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Пойтахтимизнинг барча туманларидаги ижтимоий кам таъминланган аҳолининг ҳар бирига 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, бугун Шайхонтоҳур тумани “Мунаввар қори” жомье масжиди имом хатиби Абдуқодир домла Муллабоев, Илғор МФЙ раиси А.П.Толаганов ва 3 сектор рахбари О.Муродов иштирокида маҳалладаги эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар хонадонида бўлиб, ушбу хайрияларни ўз эгаларига топширди.

Тошкент шаҳар вакиллиги ахборот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг