Масъулият – фидоийликни талаб этади

0
936

Диний соҳа вакилларининг ёшларимизни бугунги кунда жаҳонда ислом ниқоби остида содир этилаётган фитна-фасод ишлари, нотинч вазиятлардан огоҳ этиб, уларни соф ислом маърифати, ота-боболаримизнинг мустаҳкам ва собит эътиқод йўлларидан оғишмай тарбия топишлари йўлида янада жонбозлик билан хизмат қилишлари бугунги кун талабидир."Носирхон" жоме масжиди имом-хатиби Жасур Раупов 7-8 апрель кунлари Қашқадарё вилоятида сафарда бўлиб Шахрисабз тумани Мусиқа коллежи ҳамда Косон тумани Саноат касб-ҳунар коллежларида маъруза қилиб ислом дини номидан ҳаракат қилаётган мутассиб ва экстремистик оқимларнинг соҳта даъволари, "ҳижрат", "байъат", "шаҳидлик", "такфир" тушунчаларининг асл мазмун-моҳияти ва уларнинг бугунги кунда бузғунчи кучлар томонидан ўзларининг манфаатлари йўлида бузиб талқин этаётганликларини ўқувчиларга тушунтириб берди.—   —    —   12 апрель куни  Давлат Божхона қўмитаси Тошкент вилоят бошқармасида "Ҳушёрлик ва огоҳлик – давр талаби мавзусида ўтказилган учрашувда  "Шайх Зиёвуддинхон" жоме масжиди имом-хатиби Эрдон Эсонов иштирок этди. Учрашувда бугунда Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги террорчи гуруҳлар фаолияти, уларнинг йўналиш стратегиялари ва олиб бораётган тарғибот воситалари, қарши курашиш йўлларининг самарали услублари ҳақида йиғилганларга тушунтиш берилди.ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати  

Мулоҳаза билдириш

<