Ташкилий тузилма

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бўлими ҳисобланиб, 1999 йилда ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент шаҳар Адлия Бошқармасининг №153 сонли Гувоҳномаси билан 2014 йил 19-мартда Давлат рўйхатидан ўтказилган.

Тошкент шаҳар вакиллиги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон Республикаси бўйича исломий диний ташкилотларнинг фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва йўналтириб боришдаги вазифаларини ўз ҳудудида амалга оширади.

Тошкент шаҳар вакиллиги:

  • Ўз ҳудудида мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлаш;
  • Қуръони Карим, ҳадиси шариф, суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабига асосланади ва мусулмонларнинг Имоми Аъзам мазҳаби бўйича ибодат қилиш ва маросимларни ўтказиш ишларига бошчилик қилиш;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг нашрлари тарғиботига кўмаклашиш;
  • Ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва белгиланган тартибда фойдаланишга олинган зиёратгоҳларни сақлаб туриш чораларини кўриш;
  • Ибодат, диний расм-русумлар ва маросимларни диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказиш;
  • Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумларни шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказиш.
  • Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

Тошкент шаҳар вакиллиги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги расмий вакили сифатида қонун билан таъқиқланмаган, ўз ваколат доирасидаги бошқа вазифаларни бажариш асосида фаолият юритади.