Ватан ҳимоячилари зиёратида

0
653

Ватан, миллат ҳимояси бу дунёда кишининг энг шарафли бурчларидан бири ҳисобланади. Замонлар, маконлар ўзгарса-да, Ватанга муҳаббат, имонга садоқат моҳияти асло ўзгармади.  Ўз умрини, навқирон ёшлигини ана шу улкан жасоратга бахшида этган замондошларимиз ҳаёти биз учун чинакам ибрат мактабидир. 14-январ Ватан ҳимоячилари куни арафасида Чилонзор туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида Уруш ва меҳнат фахрийлари Республика Пансионати ҳамда она ватан ҳимоясида йўлида жон фидо этган зобитлар хонадонларига ташриф буюрилиб уларга маънавий ва моддий этибор кўрсатилди. Элимиз ардоғида бўлиб келаётган фахрийларимиз бундай ташрифлардан мамнун бўлиб, осуда кунларимиз, фаровон ҳаётимизнинг бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилишди.  

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг