Олмазор намунали туман бўлади

0
1463

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳлар аҳоли билан мулоқот қилиш, намозхонлар билан самимий суҳбатлар ўтказиш ниятида Олмазор туманида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари туман бош имом-хатиби Садриддин Абдурашидов, “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов ҳамроҳлигида тумандаги жомеларга ташриф қилишди. Ташриф тумандаги “Тўлқин Акром ўғли” жоме масжиди қавми билан дилдан суҳбат қуриш билан бошланди.
Мўйсафид отахонларни муфтий ҳазратлари муборак Рамазон ойининг охирги даҳаси билан қутлаб, ибодату илтижолар ижобат бўладиган дамларни ғанимат билишга чақирдилар. Муфтий ҳазрат сўзларида давом этиб, бу кунларнинг қадрига етиш, муҳтарам Президентимиз ташкил этиб бераётган шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдириш, Парвардигорга ҳамду санолар айтиш, дуолар қилишимиз даркорлигини сўзладилар.

Муфтий ҳазрат Олмазор туманини намунали туманга айлантириш ташаббусини давлатимиз Раҳбари илгари сурганларини маълум қилиб, мазкур тумандаги масжидлар, зиёратгоҳлар ва табаррук масканларни обод этиш, аҳолининг диний-маърифий эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, диний соҳа ходимлари, уламолар ва имом-хатиблар ушбу туманга сафарбар этилганини хабар қилдилар.

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг