Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқлари билан хулқланайлик.

0
3423

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда барча яхши сифат  ва гўзал ахлоқлар жамланган эди. Шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар учун намуна бўлишга энг ҳақли эдилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сураси 21 оятида бундай эълон қилган: “(Эй, иймон келтирганлар) сизлар учун Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”.Ҳар бир мусулмон бажараётган ишида пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламдан ибрат олиши лозим. Ибрат олиш эса у зотнинг хулқларига, сўзларига итоат қилишдир. Бу ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда ким пайғамбарга итоат этса, демак у Аллоҳга итоат этибди”, дедилар.Итоат қилишда у зотни кўриш ёки ҳамсуҳбат бўлиш шарт эмас.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётдан риҳлат қилдилар, орадан даврлар ўтди, саҳобалардан ҳам оз сонлилари қолган эди. Улардан Миқдод ибни Асвад розияллоҳу анҳунинг олдиларига бир киши келиб, кўзларига термилиб туриб: طوبى لهتين عينين رءتا رسول الله [صعو] و الله لو شهدنا ما شهدت“Қандай ҳам бахтли кўзларки, бу иккала кўз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргана, кошкийди биз ҳам сиз кўрган нарсани кўрганимизда…” деб Росулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламни ирода қилди.Шунда Миқдод ибни Асвад розияллоҳу анҳу бу кишини гапига таажжубланиб айтдилар: “Биласизми, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунақанги бир замонда дунёга келдиларки, жоҳилият авжига чиққан пайтда Аллоҳ таоло у зот алайҳиссалаомни Қуръон билан юборди, у пайтда ибодатнинг энг афзали буд санамларга чўқиниш эди. Баъзи бир хонадонларда ўғил иймонга келган, аммо ота мушрик, баъзиларида эса аёл мусулмон, аммо фарзанлари мушрик ёки аксинча. Гап кўзда эмас, Аллоҳга шукр қилгин,чунки у зотни кўрмасдан туриб иймон келтириб турибсан. Биласанми, Пайғамбарни кўрган кўпгина кўзларни Аллоҳ таоло юз тубан жаҳаннамга мустаҳиқ қилди. Шунинг учун гап кўзда эмас, балки иймонда”, дедилар.Увайс Қороний ҳақларида ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатийликни башорат беришларига сабаб, у зотни кўриб иймон келтиргандан кўра кўрмасдан туриб иймон келтириш афзал эканини билганларидан эди. Бироқ бир замонда яшаган эдилар, бориб кўришсалар бўларди, аммо кўришмасаларда у зотга муҳаббатлари чексиз эди.Шу ерда муҳаббат қилиш бўйича маълумот. Муҳаббат икки ҳил бўлади:1.     Ишқий муҳаббат.2.     Ақлий муҳаббат.   1. Ишқий муҳаббат шуки: қалбни бир томонга мойил бўлишлиги. Бу қалбни мойил бўлишлиги инсонни қўлида эмас. Ким кимни яхши кўришлиги, кимга нима ёқиб қолишлиги инсон қўли билан бажаролмайдиган амал. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам аёлларининг ичида Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳони кўпроқ яхши кўрардилар ва айтдилар: “Эй Роббим, ихтиёрим тасарруфидаги ишда адолат қилмоқни истайман. Аммо кўнглим ихтиёри менда эмаски, Ўзинг ҳикмат соҳибисан”.  Лекин қалбни бирор нарса ёки зотга моил бўлишлиги бу неъмат, аслида у дунёвий бўлганда ҳам, чунки мўътабар китобларда қайд этилишича, бир кишини ишқи бошқа бир аёлга тушсаю, лекин уни номаҳрамлигини эътибори билан ўз муҳаббатини изҳор қилмай сабр билан дунёдан ўтса, шаҳидлик мақомида бўлади. Шу каби бир аёлнинг ҳам ишқи номаҳрам бир эрга тушсаю, бирор сўз айтмаса, севгисини изҳор қилмай у ҳам сабр билан ўтса гўё шаҳидлик мақомидадир” дейилади.Ишқий муҳаббат икки дунё саодатига олиб борувчи ҳам бўлади.Мана шу муҳаббатнинг энг заррача учқуни, инсон қалбида, бандани Аллоҳга нисбатан иймон, ишончини куфрдан устун кўришликдир.Кейинги ўринда эса иймони тақозо қилган ишларни, буйруқларни бошқаларнинг буйруғидан устун кўришлик. Масалан: Намоз вақти бўлди, бошқаларни эътиборидан ажраб, Аллоҳни буйруғини адо қилиш. Шу каби буйруқларни адо этишда банда давом этиб бора, бора Аллоҳни буйруғини ўзини одатига айлантиради ва йўлда бировларнинг маломатидан қўрқмайди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Моида сурасининг 54-оятида Аллоҳни севадиган қавмни сифатини баёнида шундай дейди: “…(улар) маломатчининг маломатидан қўрқмаслар”.Мана шундай сифатга саҳобалар эга эдилар. Аллоҳни севиш йўлида биров томонидан қандай маломат бўлса, уларга қизиғи йўқ эди.Демак ишқий муҳаббатни Аллоҳ банданинг қалбига солганидан кейин уни рўёбга чиқариш. Уни аланга олдиришида банданинг ақли, илми, ҳаракати ила мустаҳкам бўлади. 2.Ақлий муҳаббат. Ақлий муҳаббат тақозо этган нарса бу Аллоҳ муҳаббатига сазовор бўлишда Унинг махлуқларига муҳаббат қўйиш ила эришилади. Масалан: кишининг ўз фарзанди, ота онасига муҳаббати, ёки етим, йўқсилларга раҳм шафқат қилиш ва ҳакозолар. Мана шу муҳаббатни қозониш йўлининг асосийси Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони каримдаги оятидаги кўрсатмадир. Аллоҳ Оли Имрон сурасининг 31 оятида:“Сиз, агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас менга эргашинг шунда Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизнинг гуноҳларингизни мағфират қилади”, деб айтинг. Аллоҳ кечирувчи ва раҳимлидир”.Мўмин банданинг Аллоҳга бўлган муҳаббатининг исботи унинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиши билан ўлчанади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш мўмин бандага битмас туганмас бахту саодат олиб келади. Оятда: “…шунда Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизнинг гуноҳларингизни мағфират қилади”, мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахту саодат борми? Бунинг устига унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса!Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Сизлардан бирортангиз, ҳаттоки мен у киши учун ўз отасидан, боласидан ва барча инсонлардан кўра севимлироқ бўлмагунимча, ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, дедилар.Ҳадисда ота ва фарзанд хоссатан зикр этилиши нафсга азизроқ ва нафс истакларидан кўра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўпроқ севишлик талабини таъкидловчи нарса бўлиб келди.Бунда кишининг солиҳ амалларга, салиҳ зотларга нисбатан бўлган муҳаббати пайдо бўлса, билсинки бу Аллоҳ тамонидан у бандага берган неъмати. Чунки бу инсон ўзи касб қилиб етишиши қийин иш эдида.Энди бу муҳаббатдан бандага нима фойда бор? Бунда маҳбубининг розилиги ҳамманинг розилигидан устун туриши бор. У нимани гапирса, у томонидан қандай ҳолат содир бўлса унга ёқади, кўнгли тўлади. Уни қандай бўлмасин ишончини оқлаш, унинг ишқига етишиш йўлида ҳар қандай машаққатни енгишга ҳаракат қилади. Бошқаларни эътибори ушбу ишқининг олдида сариқ чақалик эътибори йўқ деган фикр туради. Қандай бўлса ҳам маҳбубим мендан рози бўлса бўлди, дейди. Умуман олганда киши ўзга бир кимсага муҳаббат қўйиши учун унга 4 нарса сабаб бўлади.1.     Насабининг олийлиги.2.     Ҳасаб, яъни хулқи атвори.3.     Жамолининг гўзаллиги.4.     Камолотга етиши.Биз эътибор берадиган нарса шуки Аллоҳ таоло мазкур 4 сифатни барчани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламда жамлаб қўйган.1. Насабларини олий қилиб ўза замондаги Макканинг энг мансабдорларидан бўлган Бани Ҳошим қабиласидан чиқарган.2. Хулқларини олий қилиб ҳатто Ўзи қуръони каримда: “(Эй, Муҳаммад с.а.в.) Сиз буюк хулқ узрадирсиз".3. Жамолларини ҳам чиройли қилган. Аслида ҳусн билан жамолнинг ўртасида фарқ бор. Ҳусн шундай нарсаки, инсон бир қарашда ақлини олиб ўзига ром қилишликдир. Кейинчалик кўп қарайвериш билан кўникиб охири билинмай қолади. Масалан Юсуф алайҳиссаломнинг ҳуснлари. Жамол эса, киши аввал кўришда ҳайратланади, кейин унга яқин юрган сари муҳаббат ошиб охири қараб тўймайдиган холатга етиб бораверади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳусн ҳам жамол ҳам мужассам эди. Кунларинг бирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Юсуф алайҳиссалом ҳақларида гаплашиб: “Юсуф алайҳиссалом жуда ҳам чиройли бўлганларидан ҳатто маҳлиё бўлиб аёллар туғраётган сабзилари қолиб қўлларини ҳам кесиб юборганларини сезмай қолган эканлар, а” деб айтиб ҳавасманд бўлишибди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у мажлисдан ташқарига чиқиб Аллоҳга “Эй Роббим, юзимдаги пардани мендан кўтаргин!” деб сўраганларида Аллоҳ таоло Пайғамбар с.а.в.даги юзларидаги 40 пардадан бирини кўтарди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламқайтиб ичкарига киришлари билан Ҳадича розияллоҳу анҳонинг кўзлари тушибоқ ҳушларидан кетиб йиқилдилар, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройлари ақлини олиб қўйган эди. Кейин Аллоҳ яна пардани қайтариб юзларидаги чиройни тўсиб қўйди. Жамол ҳам берилган эди. Ҳар қандай одам аввал у зотга йўлиққанда ҳайбатларидан қўрқардилар, кейин бўлса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларига қараб тўймайдиган бўлишган.4. Камолотлари ҳар жиҳатдан берилган эди. Илм маърифатда, тақвода, ибодатда етук эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пурмаъно ва гўзал ҳикматлар билан хосланган эдилар. Араб лаҳжаларини яхши билар ва ҳар бир қабила ҳалига улар лаҳжасида хитоб қилар, уларнинг тилларида сўзлар эдилар.У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳалимлик, чидамлилик, ўч олишга қодир бўлатуриб, кечириб юбориш, азиятга сабр қилиш сифатлари билан одоблантирган эди. Ҳар қандай ҳалим одамнинг ҳам гоҳо сабр косаси тўлиб, чидаёлмай кетиш ҳоллари учраб туради. Бироқ Росулуллоҳга  озор кучайгани сари у зотнингсабрлари зиёда бўлиб борди, жоҳиллар жаҳолати кучайгани сари у зотнинг ҳалимликлари ошаверди.Пайғамбарсоллаллоҳу алайҳи васаллам Бу дунёга келишлари биз умматлари учун бир намуна, андоза сифатидадирлар.Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди”. (Имом Муслим ривояти).Гўёки Аллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати, сиз ҳам мана пайғамбарингиз каби бўлсангиз нажотга эришасизлар, Қуръонга мана бундай амал қилишингиз керак. Қуръондаги хулқларни яхшисига амал қилмоқчи бўлсангиз, мана Қуръондаги одобларни амалга оширган зотни сийрати сиз учун катта дастур, амалий бажарувчиси”, деган маънода Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуръоний хулқ билан юборди.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан шунақанги ишлар содир бўлдики, токи қиёматга қадар умматларга ҳақиқий ўрнак бўлсин. Улардаги гўзал гулқларидан бири бу кечиримлиликдир.Кечиримлилик ҳақида қисқача маълумот:Аввало инсон бирор кишини кечириши учун, кечиришликка лойиқ иш ёки ходиса содир бўлиш керак. Яъни бирор кишидан кўнгилни хира қиладиган, ғашни келтирадиган, ранжитадиган, ғазабни қўзғайдиган, нафсониятига тегадиган, дарду алам келтириб чиқарадиган ходиса юз бергандан кейингина инсон ўзини босиб, сабр қилиб, ғазабини ичига ютсагина кечириш мумкин. Чунки бир одам халойиққа қарата: “Хой халойиқ! Мен ҳаммаларингизни кечирдим”, деса, ваҳоланки халойиқ унга бирор зарар етказмаган бўлса, зулм қилмаган бўлса уларни қайси айби учун кечириш мумкин? Ҳўп унда киши ўзгалардан қачон ранжиши мумкин?Агар киши ўзгалардан ўзи кутган жавобни, ишни, ҳаракатни, ҳолатни топмаса ундан кейин улардан ранжиш содир бўлади. Зеро бундай холатлар инсонни ҳар қадамида содир бўлади. Чунки инсон ҳеч қачон ўзи ҳақида ёмон гумонда бўлмайди, ҳамиша ўзини тўғри қиляпман деб ўйлайди. Лекин ўзим уларга ижобий жавоб беришларига лойиқ иш қилдимми, ёки гапирдимми? деб камдан кам ўйлайди. Балки умид қилган нарсаси амалга ошмаса, аччиғи чиқади, беҳузур бўлади, ранжийди. Аммо инсонда аччиғи чиқишлик бу унинг хилқатида мавжуд бўлган ҳусусиятдир. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай деганлар: “Бир тоғ жойидан силжибди, дейилинса тасдиқланглар, лекин бир одамни фитрати ўзгарибди дейилинса тасдиқламанглар” деганлар.Агар одамнинг аччиғи тез бўлса бу одати умрининг охиригача ўзгармай туради. Агар бириникининг аччиғи чиқмас, ҳалим бўлса уни қанчалар туртиб суртилса ҳам аччиғи чмқмайди.Бироқ Аллоҳ таоло инсонни шундай хилқатда яратган бўлса, унда инсондан нима талаб қилинади?Инсон ўзидаги фитрий хулқларини бошқариши талаб этилади.Чунки катта кишиларда мавжуд бўлган аччиқ, ёш болаларда ҳам борда. Гўёки катталар машинани ҳайдаганидек ёш болалар ҳам ҳайдайверади. Лекин ҳайдашнинг ўртасидаги фарқ, машинани яхши бошқаришда. Ғазаб ҳам ҳудди шундек, ғазаб қилувчилар ўртасидаги фарқ ҳам ғазабини бошқара олишида. Уни тўғри бошқара олишлик ўз эгасининг инсонийлиқ хулқи ҳисобланади ва шу билан улкан даражаларга эришади.Ғазаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда ғам бор эди. Узот ҳам ғазабланар эдилар. Саҳобалар айтадиларки: “Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламғазаблансалар, юзларида гўё анор донасининг суви сиқилгандек қизариб кетар эди” деб сифат берадилар. Қалби ниҳоятда қаттиқ бўлган Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудек зот: “ أعوذ بالله من غضب الله ومن غضب رسول الله   яъни: “Аллоҳнинг ғазаби ва Росулуллоҳнинг ғазабидан паноҳ тилайман” дер эканлар. Шу даражадаги ғазабга эга бўлатуриб у зот ўзларини бошқариб, тутиб тураолардилар. Бунга доир у зотнинг ҳаётларида жуда кўп намуналар келтиришимиз мумкин. Зеро у зотнинг ҳаётлари биз умматлари учун ахлоқ мактабидир.Ҳаётларида бўлиб ўтган бир воқеани эсласак: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўнғич қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Ос ибни Рабиъага турмушга чиққан эдилар. Оталари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари билан Мадинага ҳижрат қилиб кетган давр, Зайнаб Р.А. Маккада қолиб мусулмон бўлганлар, лекин эрлари мусулмон бўлмади. Ҳижратдан бир неча вақт ўтгандан кейин Мадинага ҳижрат қиладиган бўлиб ўзлари туяга миниб йўлга чиқадилар. Макка шаҳридан ташқарига чиқиб кетаётганларида йўлда Абу Суфён ҳали иймонга келмаган вақти ўзи билан ҳамроҳ бўлиб турган одамларни Зайнаб розияллоҳу анҳога нисбатан гиж гижлайди: “Ҳой қаранглар ким ўтиб кетяпти! Бунинг отаси Муҳаммад сенларни олиҳаларингни синдириб хорлаб Мадинага қочиб кетди, сенлар ўз олиҳаларингга муҳаббат қилмайсанларми, шундай қилса ҳам қараб ўтираверасанларми? Ундан ўчларингни ол!” дейди. Шунда ҳалигилардан Ҳубор ибн Асвад ўрнидан шатта туриб отига ўтириб орқасидан қувиб бориб, шаҳар ташқарисида етиб олиб, миниб кетаётган туяларини туртиб Зайнаб онамизни туяларидан йиқитиб юборади. Зайнаб онамиз туядан зарб билан туядан ердаги ҳарсанг тошга орқалари билан тушиб умртқа суяклари синиб қаттиқ жароҳатландилар, (бошқа бир ривоятда ҳомиладор эдилар ҳомлалари ҳам тушган дейилади). Ҳубор ибн Асвад бу холатни кўриб: “Зайнаб тур ўрнингдан, Мадинага бу зайлда кетаолмайсан ортга қайт” деб турса орқадан Абу Суфён ҳам етиб келиб: “Зайнаб, ҳолинг жуда ҳам ёмон ҳозир бу аҳволда Мадинага кетмагин, кейинроқ кетарсан”, деб уни йўлдан қайтариб Маккага олиб кетди.Кейинроқ Мадинага бориб оз ўтмай Зайнаб розияллоҳу анҳо ўша умуртқаларининг қаттиқ жароҳати тузаймай охири дард билан 31 ёшларида вафот топдилар. Унга сабаб Ҳубор ибн Асвад бўлган эди.Макка фатҳ қилинди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаликларида Ҳубор у зотнинг олдиларига келиб иймон келтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кечириб юбордилар. Бўлмаса ўз қизларини ўлимига сабаб бўлган шахс, жароҳат ўзларига бўлсаям кечиб юборар, лекин фарзанднинг аламига, дардига унча бунча ота чидай олмайди, шунда ҳам у зот кечириб юбордилар.Яна бир воқеа: Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сизга ҳаётда энг қийин кун қайси кунингиз бўлган эй Аллоҳнинг Расули”? деб савол бердилар. Росулуллоҳ с.а.в. айтдилар: “Менга энг оғир кун Тоифга борган куним бўлган, у кунда ҳатто тоифлик ёш болаларга буюриб тош бўрон қилишган. Тошлар тегиб танамга етган жароҳатимдан оққан қоним оёқ кийимимни тўлган. Кўп азият чекканман. Улар томонидан чексиз аҳмақона ишлар бўлган” дедилар.Аслида бундан бошқа азиятлар ҳам чекканлар, ҳатто мушриклар Росулуллоҳ с.а.в.ни хорлашиб каъбада ибодат қилиб ўтирганларида елкаларига янги туғган туяниннг бачадонларини қўйиб кетишган, қанчадан қанча ғазотларни кўрганлар, лекин Тоифдаликларида азият ҳаддан зиёд ўтиб кетган эди.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан чиқиб кетаётганларида, Жаброил алайҳиссалом Малакул жибол яъни барча тоғларнинг устида турган улуғ бир фаришта келиб:Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам,  Аллоҳ таоло бизни сизнинг ҳизматингизга юборди. Сизнинг буйруғингиз билан иш қилгани келдик. Агар хохласангиз, сизга қаршилик кўрсатган икки шаҳар устига икки тоғни ташлаймиз”, дедилар. Шунда Росуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқидилар: “Аллоҳумма иҳди қовми фаиннаҳум лаа яъламуун”Маъноси: “Эй Роббим! Ўзинг бу халқни тўғри йўлга солгин, уларга бало юбормагин, сенга қаршилик қилган бўлсалар, билмасдан қилдилар. Уларнинг гуноҳларини кечиргин”. Бу каби ишлари жуда ҳам кўп марта бўлган.Энди мазкур кечиримлиликларини билиб, гапириб кетавермасдан балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларидан ўзимизга лозим тутишимиз керак. Биз ҳам нажот топишимиз учун бизда ҳам шу каби кечиримлилик сифати хосил бўлиши керак. Бошимиз аччиқ чиқарадиган холат юз берса, кечиришни ўрганишимиз керак. Инсоннинг ўзини ислоҳи, ўзлагаларни ислоҳ қилишидан устун туради. Аввал киши ўзини ислоҳ қилсин. Агар сиз Аллоҳнинг тоатида бўлиб кечирадиган бўлсангиз, Аллоҳнинг суннати шуки ҳеч сизни қуруқ қўймайди, ҳар бир ишнинг асари қолганидек кечиришликдан қолган асар, манфаат шуки, ким кимни кечирса, кечирган одамга нисбатан муҳаббат пойдо қилиб қўяди.Кечиришлик деганда хоҳлаганда кечириб, хоҳламаганда кечирмаслик дегани эмас. Аллоҳ таоло кечиришнинг фазилатини қуръонда баён қилиб, унинг амалий далилини Ўз пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида бир неча синовлар билан синовдан ўтказиб келажак умматга ҳақиқий ўрнак қилиб кўрсатиб қўйди. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларига эргашиш мўмин кишига икки дунё саодатига эриштиради. Бир кун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Умматимнинг ҳаммаси жаннатга киради фақат қочоқлар кирмайди!”Саҳобалар: “Киму қочоқлар”? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга итоат этганлар жаннатга киради, исён қилганлар эса қочоқлардир. Менинг суннатимга, менинг ахлоқимга мос тушмайдиган ҳар бир ҳаракат гуноҳдир”.Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтдилар: “Шундай замон келадики менинг умматларим менинг суннатларимга ёлғон қўшиб, суннатимга амал қилмаслар ва бидъатларни ҳадис деб сўзлайдилар. Ўша вақтда озгина одамлар менинг суннатимга амал қилиб тобеъ бўладилар. Улар одамлар орасида ғариб ва ёлғиз қоладилар.Саҳобалар: “Ё Росулуллоҳ, бизлардан кейин келадиган суннатга тобеъ бўладиганлар кўпроқ фазлга эга бўладиларми ёки бизми”?Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳа, уларнинг фазилати сизлардан ортиқроқдир”.Саҳобалар: “Ё Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз уларни кўрамизми, йўқми”?Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Йўқ кўрмайсизлар”.Саҳобалар: “ Суннатга тобеъ бўлган умматларингиз бидъат аҳлининг орасида қандай яшайдилар”?Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сувга солинган туз каби”.Саҳобалар: “Улар қандай қилиб умр кечирадилар”?Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Улар сиркага қолган қурт сингари”.Саҳобалар: “Ё Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ! суннат аҳли қандай қилиб ўз динларини муҳофаза қиладилар”?Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўлда чўғни олиб юргандек, зеро олов қўлни куйдиради”, деб тавсиф бердилар.  Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га жуда ҳам кўп марҳаматлар берди. Бу ҳақида”Зуҳо” сурасида ولسوف يعطيك ربك فترض  “Ва тезда Роббингиз сизга ато қилур ва сиз рози бўлурсиз”, дейди.Ҳақиқатан, Аллоҳ таоло шу жумладан, энг гўзал хулқ, доимий ҳимоя, аввалгию охирги гуноҳларининг кечирилиши, шафоат ҳаққи ва ҳакозо. Аллоҳ таоло барчамизни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ уммат қилиб, суннатларига эргашиб, ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилиб, жаннатда ўз қўлларидан кавсар сувидан ичмоқлигимизни насиб этсин!   Илҳомжон МАДАЛИЕВ Шайхонтоҳур тумани “Мўйи Муборак” жоме масжиди имом-хатиби        

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг