Оила ғами

0
481

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз раҳбар, ҳар бир раҳбар қўл остидагиларга жавобгардир”, дедилар. Ҳа, ҳар бир инсоннинг ўзига яраша жавобгарлиги ва масъулияти бор. Хонадоннинг бош раҳбари эса эркак кишидир. У оила қураётганда аёлини  едиримоқ, ичирмоқ, кийим-бош, уй-жой билан таъминлашга аҳди паймон берган. Бу вазифаларни адо қилишлик  елкасидаги вазифа эканини бўйнига олган. Агар берган аҳдини бузса гуноҳкор бўлишини ангалатилган, никоҳ хутбасини ўқиётдан имом бу вазифаларни унга тушунтириб қўйган. Демак ўзи яхши кўрган, кийим, таом ва бошқа зарурий нарсаларни оиласига раво кўриши шарт.Донишмандлардан бирини саҳоватли бой меҳмонга чақирди. Айтилган кун донишманд меҳмонга келди. Бой  қучоқ очиб, очиқ чеҳра балан кутиб олди ва меҳмонхонасига таклиф қилди. Таклиф қилинган хонада бошқа меҳмонлар ҳам бор эди. Донишманд кириши билан ҳамма ўрнидан туриб, қўллари кўксида  унга салом бериб кўришишди. Азиз меҳмонни эҳтиром айлаб, тўрга ўтқазишди. Дастурхон турли нозу неъматлар билан тўла эди. Бирин-кетин таомлар ҳам тортила бошланди. Аммо негадир донишманд таомлардан жуда кам тановул қилар эди. Буни кўриб мезбон:                                               – Тақсир нозу неъматлардан жуда кам тановул қилаяпсиз, бунда бир ҳикмат борми?- деди минг ҳижолат чекиб. Бироз ўйланиб турган донишманд:- Эй азизим! Биз бундай лаззатли таомларни есагу, оиламиз, фарзанд ва жигаргўшаларимиз, уйда оддий таом есалар, бу ишимиз тўғримикан? Шуни ўйлаб қолдим! – деди.Демак ҳар бир  киши ўзи яхши кўрган кийим, таомларни оиласига ҳам раво кўрсин. Ўзлари минг-минглаб пул сарфлаб чойхона-ю, зиёфатларда юриб, оиласини оғир аҳволга солиб қўйса, гуноҳкор бўлади. Шу сабаб оиласининг олдидаги масъулият ва жавобгарликни ҳис қилиши керак. Зиёфат ва чойхоналарда ўтирганида кўз олдига оиласи, бола-чаққасини келтирсин, оиласига адолат қилаяпдими йўқми, шу саволни ўзига берсин. Бу дегани ҳар куни тушликка чиққанида, биров зиёфатга чақирганда, оиламга ҳам олиб боришим шарт деб тушунилмасин.Шермурод ДЎНГБОЕВ Чилонзор тумани “Тинчлик” жоме масжиди имом-хатиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг