Тошкент шаҳрида хатми Қуръон ўтказиб берувчи қорилар билан йиғилиш ўтказилди

0
4141

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида бу йили Рамазон ойида мавжуд 120 масжидддан 112 тасида Хатми Қуръон қилинади. Уларда жами 230 нафар ҳофизи Қуръон қорилар Қуръони каримни бошдан охиригача ўқиб берадилар.  Қориларга бу улуғ, шарафли вазифалари олдидан албатта устозлар тоомонидан ўзига хос тадорик, тавсиялар кўрсатилади, оқ фотиҳа берилади. Бугун ана шу мақсадда пойтахтимиздаги «Ҳазрати имом» жоме масжидида Тошкент шаҳрида хатми Қуръон ўтказиб берувчи қорилар билан йиғилиш ўтказилди.

Диний идора рахбарияти, муҳтарам устоз қори домлаларимиз қориларни бу шарафли вазифа билан муборакбод этиб, зарурий кўрсатмалар бердилар. Жумладан, хатм етказишда эътибор берилиши керак бўлган бир қанча масалалр эслатилиб ўтилди, қолаверса, жамоатда турли ёш ва савиядаги кишилар бўлишини инобатга олиб, уларни малоллантириб қўймаслик мақсадида хатмни ўн беш кундан кам бўлган муддатда тугатмаслик лозимлиги уқтирилди. Йиғилиш якунида устозлар қориларимизга Аллоҳ таолонинг Ўзи мадад беришини, мустаҳкам ҳифз бериб, Каломини етказишни осон қилишини, доимо элимиз олдида юзлари ёруғ бўлишини тилаб оқ фотиҳа бердилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг