«Ислом тарихи» китобининг қайта нашри сотувга чиқди. Шошилинг!

0
1875

Бугун 16 апрел кунидан Тошкентдаги “Ҳилол-нашр” нашриётининг савдо дўконларида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўнгги китобларидан бири 2 жилдли “Ислом тарихи” китобининг 2-нашри сотуви бошланди. Бу ўта қимматли ва ўзбек тилидаги ислом тарихига оид нодир китобга эга бўлиш учун ихлосманд юртдошларимиз эрта тонгдан нашриёт дўконларида катта жонли навбатни ташкил этдилар.

http://www.info.islom.uz
http://www.info.islom.uz
http://www.info.islom.uz

Айтиш жоиз, ушбу китоб, биринчи марта 2017 йилда нашр этилган бўлиб, 25 ноябр куни 2 жилдли “Ислом тарихи” китобининг тақдимот маросими ўтказилган эди. Маросимда юртимизнинг нуфузли олимлари, чет элдан келган меҳмонлар ва мухлислар иштирок этишган.

“Ислом тарихи” китобининг 1-жилди ҳақида Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёвуддин сўзлаб эканлар: “Ҳазрат ушбу китобни ёзиб бўлиб, муҳаррирлик учун менга топширганларида жуда бахтиёр бўлган эдим. Китобнинг ушбу жилди Одам алайҳиссаломдан хулофои рошидингача бўлган Ислом тарихини ўз ичига олади. Устозимиз неча минг йиллик Ислом тарихини мухсатасар тарзда маҳорат билан шу китобга жамлаганлар”, деган эдилар.

http://ziyouz.uz

Китобга бўлган қизиқшнинг юқорилигидан “Ислом тарихи” савдо дўконларида узоқ турмади ва яна нашр этилишига эҳтиёж сизилаётган эди.

Китобга нашриётнинг hilolnashr.uz сайти орқали буюртма бериб, электрон харид қилиш ҳам мумкин.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг