АҚШ вазирликлари мусулмон ва муҳожирлар мамлакат хавфсизлигига раҳна солмоқда деб, сохта ҳисобот тайёрлашган

0
765

Muslim Advocates ва Democracy Forward инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамоат ташкилотлари АҚШ адлия вазирлиги ва давлат ҳавфсизлиги вазирлиги устидан маҳкамага арз қилишди.

Арзномага кўра, вазирликлар мусулмон ва муҳожирлар мамлакат ҳавфсизлиги учун раҳна солмоқда деб, сохта ҳисобот тайёрлашган. Ҳисоботни ўзгартиришдан бош тортган давлат муассасалари маҳкама олдида жавоб берадиган бўлишди. Айтиб ўтиш жоизки, Дональд Трамп мазкур ҳисоботни рўкач қилиб, иммиграция соҳасида ислоҳотлар ўтказилиши зарурлигини таъкидлаган. Давогарлар айтишича, ушбу ҳисобот сохталаштирилган аксил мусулмон ва аксил муҳожир маълумотларига асосланган, деб ёзмоқда info.islom.uz.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг