Қувайт: Рамазонда дўконлардаги нархлар назорат қилинади

0
1667

Қувайтнинг Тижорат ва саноат вазирлиги муқборак Рамазон ойида дўконлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мунтазам кузатув остида бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда info.islom.uz.

Хабар айтилишича, Вазирлик Рамазон ойида кооператив жамиятлари ва бозорларда турли озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш масаласида йиғилиш ўтказилган. Унда идиши шикастланган ёки муддати ўтган маҳсулотлар сотувга чиқарилишининг олдини олиш мақсадида вазирлик ҳузурида мамлакат бўйлаб назорат олиб борадиган махсус гуруҳлар тузишга кўрсатма берилган. Қонунни бузган дўконларга жарима солиш ёки уларни ёпиб қўйишга буйруқ берилган.

Махсус гуруҳлар зиммасига рўза бошлангунича ҳамма дўконларда керакли озиқ-овқат маҳсулотлари бўлишини ва савдога чиқарилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Айни пайтда вазирлик истеъмолчиларнинг ҳар қандай шикоятларини қабул қилиш учун махсус телефон линияси очилишини билдирган.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг