Нью-Йоркда ўтказилган Қуръон мусобақасида 11 ёшли ўзбекистонлик иштирокчи биринчи ўринни эгаллади

0
1342

Жорий йилнинг 10 март куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманида Қуръон мусобақаси ўтказилди, деб хабар бермоқда muslim.uz.

Америка мусулмонлари бирлиги уюшмаси  томонидан уюштирилган ушбу тадбирда Американинг 20 дан ортиқ штати ва Канада шаҳарларидан 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган 45 нафар мадраса ўқувчилари беллашди.

http://muslim.uz

Ўзбекистонлик 11 яшар Иброҳим Рустам мусобақада биринчи ўринни эгаллаган. Иброҳим асли тошкентлик бўлиб, яқинда Флорида штатининг Орландо шаҳрида очилган Ал-Бухорий ислом марказида диний таълим олади, Қуръонни бир йилдан бери мутолаа қилади.

Марказда болаларга, жумладан Флорида штати ва Орландо шаҳрида яшаётган ўзбекистонликларга Қуръон, Ҳадис, фиқҳ ва бошқа диний таълимотлардан сабоқ берилиши маълум қилинган. Ундан ташқари дунёвий фанлар, таълим-тарбия ва бошқа билимлар ҳам ўргатилиши қайд этилган.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг