2015 йил 1 декабрь куни Саудия Арабистонининг “ал-Ҳидоя” халқаро ширкати раҳбари Солиҳ Салим Боҳвиний Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди.Ташриф давомида “Умра-2016” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш бўйича “ал-Ҳидоя” ширкати билан диний идора ўртасида имзоланадиган шартнома бандлари ва келгуси умра мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.Шунингдек, “Умра-2016” мавсуми шартномасига киритиладиган янги таклифлар, меҳмонхоналар хизматини такомиллаштириш, озиқ-овқатлар сифатини янада оширишва бошқа шу каби бандлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Томонлар шартномани иккинчи учрашувда имзолашга келишиб олдилар. ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими Манба:www.muslim.uz