Қуръон – муваффақият чўққиси

0
860
  • Некбинлик (оптимизм), яъни келажакка яхши ният билан, умид билан қарашнинг чўққиси:
لَا تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا


«…Ғамгин бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» деган оятдир (Тавба сураси, 40-оят).

Яхшиликка йўйишнинг чўққиси:

فَصَبْرٌ جَمِيلٌ ۖ عَسَى اللَّهُ أَن يَأْتِيَنِي بِهِمْ جَمِيعًا ۚ 

«…Энди чиройли сабр (қиламан). Шоядки Аллоҳ уларни ҳузуримга жамлаб келтирса» деган оятдир (Юсуф сураси, 83-оят).*

  • Розилик мақомининг чўққиси:
أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«…Менга қаттиқ зарар етди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» деган оятдир (Анбиё сураси, 83- оят).

* Яъқуб алайҳиссалом бу гапни ўғиллари Юсуф алайҳиссаломни йўқотган кунларида айтган эдилар. Йиллар ўтиб, кенжа ўғилларини йўқотган куни ҳам шу гапни айтиб, сўнг Аллоҳ таолонинг марҳаматидан умид узмаганларини билдириб қўйдилар.

Arabic.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг