Имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

0
708

Бугун 25-ноябръ куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Президент девони масъул ходими К.Камолов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов иштирок этди.Йиғилишни очиб берган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили Анвар қори Турсунов бугун дунёда содир бўлаётган бузғунчилик, қўпорувчилик ишларига йиғилганлар эътиборини қаратиб, Яратганимизга беҳисоб шукурларимиз бўлсинким, диёримиз тинч-осуда ҳаётда бардавом эканлигини таъкидлади. Халқимизни ана шундай осуда кунларимизни қадрига етиб, доимо огоҳ ва сезгир бўлишликка чақириш юзасидан имом-хатибларга кўрсатмалар бериб ўтди.Мажлисда сўз олганлар тинчлигимиз, хавфсизлигимизни асраб-авайлаш борасида масжидларда амалга оширилажак ишлар юзасидан муҳим тавсиялар бериб ўтдилар. Жумладан, турли нохуш ҳолатлар, шубҳали ҳатти-ҳаракатларни олдини олишда видеокузатув мосламаларидан фойдаланишни сифатли ва мукаммал йўлга қўйиш, масжидларда бегона шахсларнинг тунашларига йўл қўймаслик каби масалалар юзасидан бир қанча топшириқлар берилди.Бундан ташқари масжидларда кузги-қишги мавсумга тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини янада кучайтириш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг