“Носирхон” масжидидан хайрия

0
610

Юртимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг моҳияти ҳар бир хонадон аҳлини рози этиш, уларнинг оғирини енгил қилиш каби икки дунё саодатига эриштирувчи фазли улуғ тамойилга асослангандир. Бу каби хайрли ишларда барча миллатимизнинг бирдамлиги, бағрикенглиги янада зиёда бўлади.

27 феврал куни  куни “Носирхон” жоме масжиди томонидан Чилонзор туманидаги Наққошлик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Каромат Холматовага ҳомийлар кўмагида даволаниши учун зарур маблағ ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Кўрсатилаган самимий ғамхўрликдан мамнун бўлган онахон бу хайрли ишга сабабчи бўлган саҳоватпеша инсонларнинг ҳақларига дуо қилиб, ҳимматларига зиёда этиб, охиратда улуғ ажрларни насиб этишини Аллоҳдан сўраб дуо қилди.

Бундай хайрли ва савобли ишларга ҳиссадор бўлишликни Аллоҳ барчага насиб айласин.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг