Уй ёниб кул бўлди. Аммо Мусҳафга шикаст етмади

0
1043

Остоналик оилалардан бирининг уйи ёниб кул бўлди, аммо Қуръони карим сақланиб қолди.

NUR.KZ дан иқтибос келтирган Yenicag.Ru хабарига кўра,  пойтахтликлар  бу мўъжизани Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилишди. “2 чи февраль куни уйим тўсатдан таг-туги билан ёниб кетди. Кечаси соат 3 да аранг қочиб чиқишга улгурдик. Музлатгич ва бошқа маиший техникалар, ҳужжатлар, уй жиҳозлари ва анжомлари  батамом ёниб кулга айланди. Аммо Каломуллоҳга ҳеч нарса қилмади. Аллоҳ таоло қудрати ва карами кенг Зотдир. Ёрдам қўлини  чўзган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман” деб айтди ўт балосидан жабр кўрган Ойгул бердибоева. Саҳоватапеша Остоналиклар бошпанасиз қолган ушбу оилага пул йиғиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Манба:info.islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг