БОҒИЙЛИК ҲУКМИ

0
607

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулига ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг… (Нисо,59) Ушбу ояти каримадан кўриниб турибдики, биринчи ўринда Аллоҳ таолога итот этмоқлик, Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ишбошиларга итоат этмоқликка буюрилмоқдамиз. Аллоҳ буюрганига итоат этиб, қайтарганидан қайтсак Аллоҳга- итоатдир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, у зотга ўз муҳаббтимиз ва итоатимизни изҳор қилсак шафоатларига сазовор бўламиз. Учинчиси – иш бошилар, яъни подшоҳ, муфтий, ҳоким ва ўз раҳбарларимизга итоат қилмоқ ҳам-вожибдир. Уларга исён қилмоқ эса улкан гуноҳдир. Ўз раҳбарларимиз шаънига тош отиш, ноўрин айблаш Аллоҳ таолонинг тақдирига қарши бормоқликдир. Чунки Аллоҳ ирода қилган инсонгина подшоҳ бўлади, муфти-ю, қози бўлади.Бугунги кунда подшоҳларга боғий яъни саркашлик қилиб, давлат раҳбарларига қарши чиқадиган, пана-пана жойлардан туриб тош отаётганларга қандай ҳукм чиқарилган? Бундай кимсаларга уламоларимиз қандай фатволар беришган? Буларга мисол қилиб исломшунос олим А.Тулеповнинг «Ислом ва ақидапараст оқимлар» китобида 1437-йил давомида 600 дан ортиқ каттаю кичик фирқалар чиққани келтирилган. Бу фирқа ва оқимларнинг тақдири, ҳеч кимни бефарқ қолдирилмаслиги керак. Чунки бу фирқаларга Ҳазрат Али карромаллоҳу важҳаҳунинг давридан бошлаб қаттиқ жазолар қўлланилган. Уммавийлар, Аббосийлар даврида ва ундан кейинги даврларда ҳам бундай фирқалар шафқатсиз жазоланганлар. Булардан тўғри хулосалар чиқармоқ лозим. Мисол учун, бугун баъзилар «Ҳизбут таҳрир» оқимини ўзларича қўллаб қувватламоқчи бўладилар. Буларнинг ақийдаси бузуқлиги, дунё уламолари бу фирқа аъзоларига куфр ҳукмини бериб, ўлсалар жаноза намозини ўқимасликка фатволар берган, Акромийлар, ИШИДчилар каби илмсиз фатво чиқарганларга мана шундай боғий ҳукмлари ўқилган.«Ҳизбут таҳрир» аъзолари ўз йўлида юрмаганларни яҳудий, кофир деб ҳақорат қиладилар.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бир одам иккинчи бир одамга, эй яҳудий, деса, йигирма дарра уринглар, Қачон, эй ҳунаса, деса, йигирма дарра уринглар. Ким ўз маҳрамига жинсий яқинлик қилса, уни қатл қилинглар», дедилар. Ушбу ҳадисдан биламизки ким «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб турган одамни яҳудий деб ҳақорат қилса, йигирма дарра урилиши керак. Ҳизбут таҳрирчилар ҳохлаган одамни яҳудий деб ҳақорат қиладилар. Уларнинг низомларида ўз маҳрами билан зино қилса 10 йил қамоқ жазоси дейилган, бу билан агар ўз маҳрами билан зино қилиб юрган киши мабодо қўлга тушса ўн йил қамалади ва гуноҳи кечирилади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига қарши чиқиш, боғийлик, саркашликдир.ИШИД эса: «Биродорларимизнинг жуфтлари биз учун, бизларники улар учун ҳалол. Биз олим ва уламоларнинг сўзларига қулоқ солмаймиз, уларнинг фатволарига итоат этиш бизга вожиб эмасдир», дейдилар. Бу каби оқим ва фирқа аъзолари подшоҳларига қарши бош кўтариб, қанча одамларнинг қонини ноҳақ тўкилишига сабаб бўлишди ва бўладилар. Уларга қарши қандай чоралар қўллаш керак? Авваломбор Президентимиз айтганларидек: «Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак», деган сўзларига асосан, тушунтириш ишларини, тарғиботни кучайтирмоқ зарур.    Фиқҳ китобларимизда: "Фисқу фасод тарқатиб, халқнинг тинчлигини бузувчи тарғибот қилувчилар, босқинчилик қилувчилар (бировларнинг уйига бостириб кириб, молу мулкини таловчилар) йўл тўсар қароқчилар ва боғий(подшоҳга қарши бош кўтарувчи исёнкор)ларга жаноза ўқилмасин" дейилган. Буларни амалда қўллаш ва тушунтириш зарур. Токи мазкур сифатга эга бўлганларнинг оқибати нима билан тугашини англаб етсинлар.Қароқчи, боғий, босқинчиларга қарши курашда ўлган мусулмон шаҳиди аъло бўлади. У ювилмасдан жанозаси ўқилиб дафн қилинади. Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу Наҳравонда жиноятчиларга жаноза намозини ўқимаганлар. Боғийлар эса жанг майдонида ўлсалар шу ҳолда ювилмасдан, жанозаси ўқилмасдан кўмиб юборилади. Агар қўлга тушиб, ўлимга маҳкум қилинсалар ювилади, аммо жанозаси ўқилмайди. Мазкурларнинг аҳволи ва хор бўлишганини халққа кўрсатилади. Ёмонларнинг ҳаёти нима билан якун топганини кўриб ибрат олишликлари учун.Ушбу келтирган мисолларимиздан шуни англашимиз керакки ўз юртларида ҳеч нарсага эришолмаган, қувғинда қочиб юрганлар, тинч, дўстона, хотиржам яшаётган мусулмон ёшларини йўлдан уришга ҳаракат қиладилар. Уларнинг сафига  ақидада адашган, боғий ва саркашликларидан хабарсиз ёшлар, афсуски қўшилиб қоладилар. Натижада кун келиб, оғир жазоларга маҳкум этилгач, кўзлари очиладию, пушаймондан фойда йўқлигини англамайдилар. Бу фирқа вакиллари шундай тузоқ қўйишадики, ақл бовар мисоллар келтириадиларки уларнинг тузоғига тушиб қолган ёшлар кейин ҳақиқатни англайдилар, аммо кеч бўлади.Шунинг учун турли оқим ва фирқалар, боғий, йўл тўсар ва қароқчилар кабиларга азалдан қаттиқ чоралар қўлланилган, оммавий қатл қилингалар. Буларнинг иллати томир отиб кетишига қарши қаттиқ чоралар қўлланилган ва илло давлатлар поракандаликка юз тутиб, Ислом ва мусулмонлар шаъни тўкилиб, илм ва тараққиётга тўсиқ уриларди. Чилонзор тумани "Тинчлик" жоме масжиди имом-хатиби  Шермурод ДЎНГБОЕВ 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг