Учтепа тумани отинойилари билан ўтказилган йиғилиш

0
507

Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Бу борада имом-хатиблар билан ҳамкорликда иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.Учтепа тумани бош имом-хатиби Қувондиқ Боймуродов раҳбарлигида туманда фаолият олиб бораётган отинойлар билан бўлиб ўтган учрашувда тумандаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, ёшларимизни “ислом” ниқоби остидаги бузуқ ғоялар таъсиридан огоҳ этиш, қолаверса, турли маросим ва тўй тадбирларини ихчам ўтказишга тарғиб этиш, мусулмонларни ортиқча харж ва исрофгарчилик иллатларидан динимиз қайтаришлигини тушунтириш, шунингдек, баъзи нотинч ва муаммоли оилаларга маънавий ёрдам кўрсатишда  маҳалла фаоллари, имом-хатиблар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этиб ўтилди.Учрашув сўнггида туманда фаол маънавий-маърифий тарғибот олиб бораётган отинойилар тақдирланди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг