ИШИД Париждаги терактлардан сўнг янги таҳдид билан чиқиш қилди

0
524

Парижда юз берган терактлардан сўнг «Ироқ ва Шом ислом давлати» террорчилик ташкилоти вакиллари видеомурожаат билан чиқиш қилди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.Террорчилик ташкилотининг янги баёнотига кўра, агар Сурияни бомбардимон қилиш ишлари тўхтатилмаса, Францияда тинчлик бўлмайди.Аввалроқ ИШИД Париждаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумот учун, Франция АҚШ бошлиқ халқаро коалиция таркибида сентябрь ойидан ИШИДнинг Суриядаги марраларига зарба беришни бошлаган эди.Эслатиб ўтамиз, Париждаги терактлар кетма-кетлиги 13 ноябрь оқшомида юз берди. Террорчилар «Стад де Франс» стадиони яқинида бомба портлатди, бир қатор ресторанлар ва концерт залидаги томошабинларга қарата ўт очди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 128 киши ҳалок бўлган, мамлакатда уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинган.Манба: www.daryo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг