“МИНОР” МАСЖИДИГА ЯНГИ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

0
734

2015 йил 6 ноябрь куни Анвар қори Турсунов пойтахтдаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди. Бу ҳақда шу йил 7 ноябрь куни “Минор” масжиди намозхонларига эълон қилинди. Эндиликда Анвар қори Турсунов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида ўз иш фаолиятларини давом эттиради.“Минор” жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов саломатлигини тиклаб олиши учун ўз ихтиёрига асосан вазифасидан озод этилди. Унга келгусида бошқа вазифа берилиши режалаштирилган.Анвар қори Турсуновга мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифаларни муваффақиятли адо этишларини Аллоҳ таолодан сўраймиз.Ўзбекистон мусулмонлари идорасиАхборот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг