Кубада мусулмонлар сони ортмоқда

0
842

Кубанинг Яқин Шарқ мамлакатлари билан ўрнатилган алоқалари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. 1593 йил испаниялик истилочилар Кубага ўзлари билан бирга андалусиялик мусулмон асирларини олиб келишган.

Кейинги асрларда шакар савдосидан бойиб кетиш илинжида бўлган Яқин Шарқ тужжорлари оролга оқиб кела бошлайди. Улар асосан пойтахт Гавана ва мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Сантьяго де Кубадан кўним топишган. Шу аснода бу мамлакатда мусулмон жамоасининг сони секин-секин ортиб борган.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Яман, Фаластин ва бошқа мусулмон давлатларидан келган талабалар кубаликларнинг Исломга нисбатан салбий қарашларини ўзгартиришга ва муқаддас динимизга қизиқиш уйғотишга муваффақ бўлишган. Уларнинг ахлоқ-одоби, юриш-туриши, ибодатда сабрли ва собитқадам бўлишидан таъсирланган кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари Ислом динини қабул қилишди. “Араб-Куба иттифоқи” маълумотига кўра, ҳозирги кунда Кубадаги мусулмонлар сони ўн мингдан ошиб, улар муҳожирларнинг авлодлари ва Исломни янги қабул қилганлардан ташкил топган.

Фото: UMMA.NEWS

Манба:info.islom.uz 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг