Тошкент шаҳар имомлари таъзия изҳор этдилар

0
1633

Яқинда содир бўлган Қозоғистоннинг Ақтоба шаҳридаги мудҳиш фожеа халқимиз қалбини ларзага солиб турибди. Унда ҳалок бўлган 52 нафар аксарият ёш ўғлонлармизнинг аянчли қисмати тилларимизни дуо ва истиғфорда бардавом этяпти. Шу кунларда бутун юртдошларимиз томонидан хайрли ташаббуслар билан жабрдийда хонадаон аъзоларига хайрия маблағларини йиғиш  ишлари давом эттирилмоқда. Уламолар ва имом-домлалар томонидан ҳам фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириш, хатми Қуръон ўқиб, руҳи покларига бахшида қилиш, ишлари давом этмоқда.

Бугун, 25 январь куни Мирзо Улуғбек тумани бош имом-хатиби Эрдон домла Эсонов  бошчилигида Тошкент шаҳри имом-хатиблари Наманган вилоятидаги мусибат эгаларига хонадонларига кириб, Қуръони карим тиловат қилишди. Хонадон аҳлларининг мусибатларига шерик бўлиб, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг ҳамдардлигини етказишди. Шунингдек, уларга моддий-маънавий кўмак – пул маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб, руҳий тасалли беришди.

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун!

Аллоҳ таоло ҳалок бўлган юртдошларимизнинг ота-оналари барча яқинларига бу оғир дамларда чиройли сабр берсин! Сабрларига яраша улкан ажрлар берсин!

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг