Ҳамшаҳарларимиз мушкули осонлашмоқда, кўпйиллик муаммолари ҳал этилмоқда

0
980

Маълумки, Юртбошимиз ташаббуслари билан адашиб ёт ғояларга берилиб қолган фуқароларимизнинг дарди ва мақсадларини ўрганиш, тўғри йўлга қайтариш, жамиятда уларнинг камситилишига йўл қўймаслик, қўллаб-қувватлаш, ижтимоийлашувини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган олти ой давомида Тошкент шаҳрида 2273 нафар фуқаролар махсус рўйхатлардан чиқарилиб, эмин-эркин ҳаёт кечириш учун барча шароитлар муҳайё қилинди.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан имом-хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар, Шайхонтоҳур тумани бўйича махсус рўйхатларда бўлган фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, очиқ, дилдан суҳбат қурганликлари ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб ушбу учрашувлар пойтахтимизнинг ҳар бир туманларида олиб боилди. Мулоқотда бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган дин соҳасидаги улкан ўзгаришлар, Яратган Парвардигорнинг бундай неъматларига шукрона қилиш, тўғри йўлга қайтган кишиларнинг ҳаётини яхшилаш ва муаммоларини бартараф этиш мақсадида уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланяпти.

Тадбирларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари дилларидаги самимий, илиқ сўзларни айтиб, йиғилганларнинг кўнглини шод этишди.

Суҳбатлар натижасида бир қанча кишиларнинг тадбиркорлик фаолиятида учраётган ҳамда уй-жой олишда учраган муаммолари тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари томонидан назоратга олиниб, ҳал этилиши юзасидан чоралар кўрилиши маълум қилинди. Жумладан, бир неча фуқароларга коммунал тўловлари бўйича катта миқдорлаги қарзларини тўлашда ҳомийлик ёрдами кўрсатилди, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бор фуқаролар, ижтимоий таъминотга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачалари, ва бошқа эҳтиёж буюмлари топширилди.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг