Надоматнинг энди фойдаси йўқ…

0
1275

Германиялик мактаб ўқувчиси ўзининг ИШИД сафига қўшилиш ҳақидаги аҳмоқона қароридан умрини барбод этди. Унга Ироқ қонунчилиги бўйича ўлим жазоси қўлланилиши мумкин.    

Саксониялик Линда Венцель 15 ёшида уйидан қочиб кетган. Интернет орқали Абу Усома Шишоний лақабли чечен жангариси билан танишган, у қизни мамлакатини тарк этишга ундаган деб хабар беради  IslamNews The Daily Mail манбасига таяниб.

Қиз вояга етмаганларнинг хорижга чиқиши учун зарур бўлувчи онасининг имзосини қалбакилаштириб, Туркияга йўл олган. Стамбулдан уни Ироқнинг ИШИД назорати остидаги ҳудудига олиб ўтишган. Тез орада уни никоҳига олган  жангари ўлдирилади, қизни эса Ироқ ҳарбийлари қўлга олишган.

Линда ўзини қотилликларда иштирок этмаганлигини билдираётган бўлсада, бироқ Ироқ қонунларига кўра, Германиялик аёл, умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ироқ ва Германия ўртасида экстрадиция шартномаси йўқлиги сабабли, қиз она ватанига қайтарилмайди. Яқинда унинг онаси Катарина қизи Линдани кўриш учун Ироққа етиб борди ва у қизининг тавба-тазарру қилгани ва қилган ишидан пушаймон бўлганини айтди. “ИШИДга бориб қўшилишдек даҳшатли фикр менга қаердан келганлигини билмайман. Мен ҳаётимни ҳароб қилдим, – дейди ёш жувон.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг