“Ҳаётимдаги сўнгги қадамларимни масжидда босганман”

0
766

Канадалик мусулмон йигит 29 январь куни рўй берган фалокатни дўстларининг – “Айман, кўзингни оч, бардам бўл!” деган сўзлари билан хотиралайди.

Ўша куни аксилислом террорчиси Александр Биссоннетт Квебекдаги масжидда отишма уюштириб олти кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлган. Айман Дарбали бир неча жойдан яраланган бўлиб ўқлардан бири унинг юрак олдидаги қонтомирига теккан. Тирик ёки ўлик эканлигини англамаётган Айман масжид гиламида ётганди. Шунда дўстлари мабодо Айман жон таслим қилиб қолса деб унга шаҳодат қалимасини айтиб туришганди. Полициячилар етиб келганда ёш йигит беҳушлик ҳолатига тушиб бораётганди. Террорчини таъқиб этган Айман ўзи оғир яралансада масжиддагиларнинг ҳаётларини сақлаб қолишга муваффақ бўлади. The Globe and Mail нашриётидан иқтибос келтирган Islam News хабар беришича, Айман икки ой беҳушлик ҳолатида бўлган. У бир неча ой қайта тикланиш дастурини ўтаганига қарамай энди ҳеч қачон юра олмайди. “Танам гўёки бировникидек.  Сўнгги қадамларимни масжидда босганман” дейди Айман. Агарда у довюраклик кўрсатмаганда отишма қурбонлари сони анча кўп бўлиши мумкин эди. “У мен ва фарзандларим учун қаҳрамондир. Турмуш ўртоғим тирик қолгани Аллоҳнинг марҳаматидир” дейди Айманнинг аёли Нодира Заҳавий.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг