«События» электрон газетаси «Ўзбекистон: бу мамлакатни қучоқлаб олгинг келади» номли мақолани эълон қилди

0
1553

Татаристоннинг энг йирик ОАВ да мамлакатимизнинг туризм потенциали ҳақида қатор мақолалар чиқди, дея хабар бермоқда info.islom.uz.

Яқинда Татаристоннинг йирик ОАВлари вакилларидан таркиб топган делегация Ўзбекистонда бўлди. Улар орасида Татаристон Республикасининг Туризм бўйича давлат қўмитаси матбуот котиби, «Татар-информ» ахборот агентлиги, «Бизнес-онлайн», «Реальное время» интернет газеталари, «Миллениум» радиоси, «Kazan First» интернет нашри мухбирлари, «РБК-Татарстан» интернет газетаси бош муҳаррири, блогерлар ва фотографлар бор эди.

Ташрифдан сўнг Татаристоннинг йирик ОАВларида мамлакатимизнинг туризм потенциали ҳақида қатор мақолалар чиқди. 19 октябрь куни «События» электрон газетаси «Ўзбекистон: бу мамлакатни қучоқлаб олгинг келади» номли мақолани эълон қилди. Унда Марказий Осиёнинг дурдонаси бўлмиш юртимизнинг сайёҳлар ташриф буюриши мумкин бўлган диққатга сазовор жойлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг