Юсуф Ал Қарзовий “Агар биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини бир сўзга жамласак, бу сўз шубҳасиз «шафқат» бўларди.”

0
935

«Мусулмон олимлари Мусулмонлар жамиятининг обрўсини ошириш учун биргаликда ҳамкорлик қилишлари керак», дея таъкидлайди Мусулмон олимлари Халқаро Иттифоқининг раҳбари Ал Қарзовий Истанбулда душанба куни бўлиб ўтган илмий анжуманда. Бу ҳақида Ал Жазира нашри хабар бермоқда.

“Ислом дини қисқа вақт давомида Араб ярим оролидан Хитойга қадар, Самарқанддан Ҳиндистон ярим оролига, Осиё ва Европагача тарқалган. Эндиликда Ислом умматининг аввалгидек, Мусулмонлар дунёни бошқарган даврда бўлгани каби шарафини тиклаш бизларнинг бурчимиздир. Бу бизнинг Умматга берадиган ваъдамиздир”, – дейди Қарзовий.

Мусулмон Олимлари Халқаро Иттифоқи Васийлар кенгаши йиғилишида, шунингдек, Туркия Дин ишлари бошқармаси раҳбар ўринбосари Салим Аргун ҳамда дунёнинг кўзга кўринган олимлари иштирок этдилар. Уламолар Ислом дунёсидаги зиддиятлар ҳамда уларни бартараф этишда мусулмонларнинг рольини муҳокама қилдилар, шунингдек, улар умматни «уйғонишга» чақирдилар.

Ал Қарзовий уламолар мусулмонлар жамиятининг қудратини қайта тиклаш учун биргаликда ишлашлари кераклигини таъкидлади. “Агар биз Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларини бир сўзга жамласак, бу сўз шубҳасиз «шафқат» бўларди. Барча яратилган махлуқотлар учун шафқат”, – дейди олим. Шунингдек, у ҳадисларни етказувчи уламолар Уммат учун йўлни аниқ белгилаб бериб, уни олға ҳаракатланишга ундашлари кераклигини таъкидлади.

Сўз якунида Қарзовий иттифоқ ташкил этилгандан бери кузатилган тараққиёт учун ўз миннатдорлигини изҳор этди ҳамда Ислом умматини назарий, илмий, ҳушёрликка ундовчи ҳамда янгиликлардан огоҳ қилишда давом этишга чақирди.

Манба: azon.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг