“Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон-Озарбайжон мисолида” халқаро илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади

0
1355

Бугун пойтахтимизда “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон-Озарбайжон мисолида” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Тадбирни  Қуръони карим тиловати билан очиб берилди.

Шундан сўнг Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси – Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода маъруза қилди. У ўз нутқида, икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, бугунги конференциянинг моҳияти ҳақида атрофлича  тўхталди.

Ўз вақтида пойтахтимизда таълим олган озарбайжонлик муфтий жумладан шундай деди: “Ўзбекистон менинг маънавий ватаним. Бу юрт менга жуда қадрдон. Бир неча йил шу ерда яшаганман. Ўзбекистон мен учун жуда азиз!”

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзга чиқди. Муфтий ҳазратлари жумладан: “Сиз азизларнинг ташрифингиз бизни бехад  қувонтирди. Зеро, Озарбайжон шоири ўз шеърида бундай дейди:

Эй, Фузулий, оламинг кўрдим каму неъматларин,
Ҳеч неъмат кўрмадим дийдори дўстлардек лазиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз меҳмонларни диёримизнинг энг мўътабар масканлари булган Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб, азиз-авлиёлар хоки поклари қўним топган жойларни зиёрат қилишга таклиф этаман”, деди.

Конференция давомида Туркия Республикаси дин ишлари бошқармаси раиси Доктор Али Эрбаш ҳам маъруза қилди.

Илмий-амалий анжуман тафсилотлари яна батафсил ёритиб борилади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг