Тошкент шаҳрида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида халқаро анжуман ўтказилади

0
1508

Жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Унда Озарбайжон, Россия, Буюк Британия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатлардан вакиллар иштирок этиши кўзда тутилган.

Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмитада ташриф дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

Шунингдек, 18 октябрь куни ўтадиган “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция дастури Озарбайжон томонига ҳам тақдим қилинган, Уларнинг фикри ва таклифлари олингандан сўнг қайта кўриб чиқилди.

Айни кунларда конференцияга тайёргарлик ишлари қуйидаги йўналишлар бўйича давом этмоқда: Самарқанд ва Бухоро вилоятларида конференцияга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Конференцияда 900 киши иштирок этади. Улар республикамиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, диний соҳа ходимлари, республикада фаолият кўрсатаётган диний конфессия вакиллари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчилари ва чет элдан ташриф буюраётган меҳмонлардан иборат бўлади;

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг