Йил бошидан буён 2 миллиондан ортиқ киши қочоққа айланди

0
798

2017 йилда 2 миллиондан зиёд инсон ўз яшаб турган уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Islamtoday сайти БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича Олий комиссари бошқармасининг ижроия қўмитаси маълумотига таяниб хабар берди.

“2017 йилда 2 миллион нафардан ортиқ инсон ўз уйларини қочоқ сифатида тарк этишга мажбур бўлган. Уларнинг аксарияти бемор, жароҳат олган ва кўп ҳолларда оч бўлишади”, – деб таъкидлайди ижроия қўмита раҳбари Филиппо Гранди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ маълумотларига кўра, 2016 йилда бутун дунёдаги қочоқларнинг умумий сони 65,5 млн.га етган.

azon.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг