АЛЛОҲ ЧОРЛАГАН МАНЗИЛ

0
1867

 وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَАлбатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир». (Анъом,153) و قال الا مام احمد بن حنبل عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه: خط رسول الله صلي الله عليه وسلم خطا بيده ثم قال (هذا سبيل الله مستقيما) وخط عن يمينه و شماله ثم قال (هذا  السبيل ليس منها سبيل إلا عليه شيطان يد عوا اليه) Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а.дан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтди: Росулуллоҳ с.а.в. қўллари билан бир чизиқ чиздилар ва бу Аллоҳнинг тўғри йўли дедилар, кейин бу чизиқнинг ўнг ва сул тарафига чизиқ чиздилар булар ҳам йўл уларнинг ҳар бирининг бошида шайтон бор у сизларни шу йўлга чақиради дедилар. Дарҳақиқат Аллоҳнинг йўли тўғри йўл, ҳақ йўл, қолган йўллар эса шайтоннинг йўлидир, тўғри йўлдан юрган инсон манзилга осон ва саломат етади, Аллоҳнинг розилигини топади. Ноҳақ, эгри йўлдан юрганлар эса азоб-уқубат ва машаққат ичра қолади.Ислом дини халқпарвар-тинчлик дини. Бу динда инсон тугул чумолига ҳам озор бериш йўқ. Инсонлар бир-бирлари билан аҳилликда яшаса бир-бирларига кўмак берса, ака-укадай бўлиб яшаса-бу қандай ҳам яхши ҳаёт. Таассуфки, бугун шайтоний йўллар яна кўпайди, унда инсонлар ака-укадек эмас, ашаддий душмандек яшайдиган бўлди. Бу йўлларнинг бугунги кунда энг хатарлиси, инсонлар бошига азоб-уқубат ёғдираётгани бу ИШИД-яъни Ироқ Шом Ислом Давлати (аслида эса ислом душмани) йўлидир.Бугун ИШИД фитнаси чидаб бўлмас, тоқат қилиб бўлмас даражада катта офат бўлди. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб мусулмон номини даъво қилиб мусулмонлар обрўсига тажовуз қилишди. Натижада мусулмон ким деса террорчи тушуниладиган бўлди. Ваҳоланки, ҳақиқий мусулмон унинг тилидан, қўлидан бошқалар саломат бўлган кишилар эмасми?Ҳадиси шарифда: “Ким бир мўминнинг ўлдиришида яримта сўз билан бўлса ҳам ёрдам берса у қиёмат куни икки кўзи орасига “Аллоҳнинг раҳматидан умидини узган”, деб ёзилган ҳолда келади”, дейилган. (Ибн Можжа ривояти).Бу фитнанинг дастидан қанча обод шаҳарлар вайрон бўлди, қанча оилалар бошпанасиз, сарсон-саргардон бўлди, тинчлик бузилди яна қанча гўдаклар етим қолди, аёллар бева қолди, фаровон ҳаёт кечириб турганлар қашшоқ бўлишди.Қуръони каримда: الفتنة اكبر من القتل (بقرة)“Фитна қатлдан ҳам каттароқдир”, дейилган. Ушбу оятнинг тафсирида фитна куфр дейилган. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) қотилнинг тавбаси қабул бўлмаслигига фатво берганлар.Кўчада рўпара келганни кимсан демасдан отиб ўлдириш ёки тириклай ёқиб юборишлар, буларни ҳаммаси Аллоҳнинг ғазабига учраганларнинг ишидир. Аллоҳ тез кунда ўч олувчи зотдир.:رحمه الله قال امام الدعاة فضيلة الشيخ محمد الشعراوىكنت انا قش احد الشباب المتشد دين فسا لته هل تفجير ملهى ليلى فى احدى الدول المسلمة حلال ام حرام فقال لى  طبعا  حلال وقتلهم جائز فقلت: لو أنك قتلتهم وهم يعصون الله ما هو مصيرهم قال: النار طبعا فقلت له : الشيطان اين يريد ان يا خذهم ؟ قال ا لي النار فقلت له إذن تشتركون انتم والشيطان فى نفس الهدف وهو ادخال الناس ا لي النارو ذكرت له حديث رسول الله صلى الله عليه وسلم لما مرت جنازة يهودي احذ الرسول صلى الله عليه وسلم يبكى فقالوا ما يبكيك  يا رسول الله قال نفس افلتت منى ا لي النارفقالت لا حظ الفرق بينكم و بين رسول الله صلى الله عليه وسلم الذى يسعى لهداية الناس وانقاذهم من النار انتم فى وادٍ والحبيب المصطفى محمد صلى الله عليه وسلم فى وادٍ Фазилатли шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий айтадилар: Мен мутаассиб бир ёш йигит билан баҳслашган эдим.Мен унга: Мусулмон давлатлардан бирида тунги кўнгил очар (яъни дискотека) бўлса, уни портлатиб юборса бўладими ёки мумкин эмасми?, деб савол бердим.У: Ҳа албатта, портлатиш жоиз, уларни ўлдириш ҳам жоиз, деди.Мен унга Агар сен уларни гуноҳ қилиб турган ҳолида ўлдирсанг, уларнинг борадиган жойи қаер бўлади?, дедим.У: албатта, дўзахга, деди.Энди айтчи, шайтон уларни қаерга олиб боришни истайди?, дедим. У: албатта, дўзахга, деди.Мен унга: Ундай бўлса, сен одамларни ўлдириш ва дўзахга киритишда шайтоннинг шериги экансанда, мақсадларинг бир эканда, дедим.Ва мен унга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини айтиб бердим; Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан бир яҳудийнинг жанозаси олиб ўтилган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам йиғлай бошладилар. Шунда у зотга: Сизни нима йиғлатяпти, ё Росулуллоҳ? дейишди. У зот: Бир жон менинг қўлимдан чиқиб дўзахга кетди, (яъни мен буни дўзахдан қутқариб қололмадим) дедилар.Мен унга: Мулоҳаза қилиб кўрчи, одамларни ҳидоят қилиб, уларни дўзахдан сақлаш учун ҳаракат қилаётган зот билан сенинг ўртангда қандай фарқ бор.Сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир водийдаку!!!, дедим. (яъни, иккингизнинг йўлингиз бошқа-бошқа эмасми?) Аллоҳ таоло яна айтади: “Одамлар орасида шундайлар ҳам борки, улар “Биз Аллоҳга ва охиратга имон келтирдик”, дейдилар. Ваҳоланки, ўзлари мўмин эмаслар” (Бақара, 8)“Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар” (Бақара, 12) Мазкур оятларда Аллоҳ таоло мунофиқларнинг кирдикорларини фош этиб, мўмин-мусулмонларни улардан узоқ ва огоҳ бўлишга чақирмоқда.Буларнинг аҳдга вафо қилмаслиги, инсонийлик, дину диёнатга риоя қилмаслиги уларнинг фаолиятида кўзга ташланмоқда.Зеро, ҳақиқий мўмин инсонларга фақат яхшилик қилади. Ҳам дунё, ҳам охират азобидан сақлашга саъй-ҳаракат қилади.Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Шайтонга қарши иккови бир-бирига кўмак беради”; “Саодатли одам фитнани узоқлаштирган одамдир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний). Дарҳақиқат фитнанинг олди олинса, юртлар тинч бўлади, халқлар фаровон яшайди.  Ўткир ҲАКИМОВЯккасарой тумани “Усмон бин Мазъун” жоме масжиди имом хатиби 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг