ОҒРИҚЛИ НУҚТАМИЗ

0
1632

عن النعمان بن بشير رضي الله عنهما قَالَ: قَالَ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم: «مَثَلُ المُؤْمِنينَ في تَوَادِّهِمْ وتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهمْ، مَثَلُ الجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الجَسَدِ بِالسَّهَرِ والحُمَّى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг бир бирларига меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат ва меҳрибонлигининг мисоли худди бир жасад кабики, унинг бирорта аъзоси оғриса, жасаднинг қолган (аъзолар)и унинг учун бедорлик ҳамда иситма ила ҳамдард бўлишади”, дедилар. Муттафақун алайҳ.Ушбу ҳадисда мусулмонларнинг ҳаққи қай даражада улуғ экани, уларга ўзаро меҳр-шафқат ва ёрдам кўрсатиш лозимлиги баён қилинмоқда. Агар жасаднинг бирорта аъзоси оғриса, оғриқ барча аъзоларга таъсир қилади. Бир аъзо оғриганда бошқа аъзолар роҳатлана олмайди. Худди шунингдек бир мусулмонга етган мусибатни қолган мусулмонлар ҳам худди ўзларига етган мусибатдек қабул қилмаслар, улар комил мусулмон бўлишмайди.Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг