Тошкент шаҳрида отинойиларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

0
1261

Жорий йилнинг 19 июль куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А.Турсунов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов, Дин ишлари бўйича қўмита хотин-қизлар бўлими мутахассиси Н.Минаварова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси хотин-қизлар бўлими мутахассиси М.Абдуллаева, ва бошқа мутасаддаи идора вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойилар ва отинлик фаолиятини юритиш истаги бўлган номзодлар билан ўтказилган суҳбат натижалари ҳақида тўхталиб ўтилди. Суҳбат жараёнида номзодлар пухта тайёргарлик кўргани, отинойиларнинг билим савиялари қониқарли эканлигини айтиб ўтилди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов жойларда ижтимоий ва маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида отинойилар томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили ососида аёллар ва ёшлар ўртасида юртимиз тинчлиги, шукроналик оиларнинг муқаддаслиги ҳамда халқ манфаати учун давлатимиз томонидан қилинаётган ислоҳатлар ҳақида тарғибот ишлари олиб бориш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, жорий йилнинг 15 июнь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ўтказилган анжуманда кўрилган асосий масалалардан бири махсус рўйхатда бўлган фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбат ўтказиб, уларнинг дардини, қийнаётган муаммоларини ўрганиш, хатосини англаб, астойдил тавба қилганларини рўйхатдан чиқариш бўйича тавсиялар берилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар бўлими мутахассиси М.Абдуллаева отинойи маҳаллаларда аёллар орасидаги маърифатли, кенг дунёқарашли, сермулоҳазали бўлиб, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга, оилавий ажримларни олдини олиб, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маъсулиятини янада оширишга, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳомийлар томонидан хайрия ёрдамини кўрсатилишини ташкил этишга, рўйхатда бўлган аёллар ва уларнинг оила аъзолари билан мунтазам тушунтириш ишларини олиб боришга маъсул эканлигини тушунтириб ўтди.

ЎМИ хотин-қизлар бўлими ходими М.Абубакирова  аёллар орасида фолбинлик, азайимхонлик, мушкулкушод, сафар ойидан шумланиш, қабрларга бориб, ният қилиб дуо қилиш каби бидъат-хурофотларга қарши кураш кўникмаларини ошириш ва тўй-маросимлардаги аёллар орасидаги исрофгарчиликни олдини олиш борасида мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб бориш ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Д.Атабоева

Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг