Соҳибқирон кўрса эди!

0
1376

"Бизнинг куч-қудратимизга шубҳалансангиз, биз қурган биноларга боқинг ". Бу сўзлар буюк ва енгилмас саркарда, Амир Темурга тегишли эканлигини ҳаммамиз биламиз. Дарҳақиқат, Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари қилиб кетган улкан ҳайрли ишлари ҳозиргача сақланиб қолган. Айни даврда, Самарқанд шаҳрини бутун дунёда мавжуд тўртта "Тирик шаҳар" нинг бири эканлигига, Соҳибқирон ҳазратларининг қилган ҳизматлари асос бўлса керак.Орадан олти асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада ул зотнинг қилиб кетган (Амир Темур ўзининг Ўрта Осиёда 35 йиллик ҳукмронлик даври (1370-1405) давом этади. Бу давр ичида у жуда катта империяга асос солади. Бунда Инда ва Гангадан Сирдарёнинг Зарафшонигача, Тян -Шан дан Босфоргача бўлган масофани ўз ичига олади.) ишлари мудом назарда турибди. Ўша замоннинг ҳақиқий ислоҳотчиси эди он ҳазратлари. Масалан, пойтахт сифатида қадимги Афросёб харобалари ёнида, ҳамиша навқирон ва гўзал шаҳар Самарқандга асос солди. Самарқанд шаҳри ул зотнинг кўнгилларига тушган эди. Шу сабаб Самарқандни дунёнинг энг мафтункор шаҳрига айлантириш Сохибқирон ҳазратларининг асл нияти эди. Шу билан бирга ўрта ва яқин шарқ замини ва маданияти Чингизхон ва унинг қўшини томонидан бутунлай вайрон этилиб, ҳалқ саросимада қолган, нажоткор инсон чиқишини бутун ҳалқлар кутишаётган эди. Шу вақт Туронзаминдан нажот қуёши порлаб дунёни ўзининг зиёси ила шуълалантирди. Бу зот чин маънода ҳақиқий ҳалоскор бўлдилар.Ҳа, азизлар! Бу иш тарихда бўлиб ўтган ва ўз тасдиғини реал воқеликдир. Юртимиз истиқлолга эришгандан сўнг, ҳалқимиз 73 йиллик истибдоддан қутилди. Бизга бошқалар эмас, ўзимизнинг тақдиримизни ўзимиз ҳал қилаоладиган бўлдик. Жаҳон ҳамжамияти олдида аждодларимиз ким бўлганини, ҳозир ким эканлигимизни кўрсатдик. Ҳамма соҳаларда эришаётган ютуқларимизга дунё ҳалқлари гувоҳ бўлмоқдалар. Спорт соҳаси бўлсин, саноат соҳаси бўлсин ҳуллас, қайси соҳа бўлмасин, фақат олғалаб кетмоқдамиз. Юртимизда ҳурматли юртбошимиз томонидан олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар ўз натижаларини кўрсатмоқда. Ҳамма жойда изчил ривожланиш кузатилмоқда. Юртимизнинг 24 йил олдинги ҳолатини бир тасаввур этиб кўринг-а? Энди эса ҳозирги вақтда олиб борилаётган ободончилик ишларини бир кўринг. Ўзбекистондаги барча вилоят марказлари қайта қурулиб, жаҳон андозалари асосига ўтилди. Бутун шаҳарлар қайта реконструкция қилинди. Ичимлик суви, табиий газ билан таъминланди. Қудратли ҳисобланган собиқ совет иттифоқи қураолмаган Тошкент-ғузор-Бойсун темирйўлини Ўзбекистон давлати 2 йилга қолмасдан қуриб битказиб ишга туширди. Ҳозирда ўша йўлдан юраётган фуқаролар – Во ажаб! Тушимизга ҳам кирмаган эди бу йўллар, юртбошимиз омон бўлсинлар, фуқароларниниг узоғини яқин, оғирин енгил қилдилар – дея шукроналар айтишганига шахсан ўзим гувоҳман. Ҳозирда водий йўлида бунёд этилаётган Қамчиқ довони темир йўли ишлари ҳам ҳали битмасдан тарихга кириб бўлди. Тунелининг узунлиги 19.1 км. лиги айтилаётган бу лойиҳа жуда ҳам катта бўлиб, жаҳонда учтани биттаси эканлиги билдирилмоқда. Саноатимизнинг ривожига қўшилган бир ҳисса ёки қўйилган янги бир қадамдир.Бундан ташқари, пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг умумий кўриниши ниҳоятда ўзгариб таниб бўлмас ҳолатга келган. Янги қурулаётган бинолар, офислар, яшаш манзиллари, кўнгилочар масканларни кўриб, тўлқинланиб кетасан киши. Бизлардан келгуси авлодларга албатта гўзал ва обод юрт қолади. Юртимизнинг ҳар бир қарич ери жаннат мисоли обод бўлишига шубҳа қилмайман. Чунки, қилинаётган ишлар шундан дарак бермоқда. Улуғ бобомиз, Сохибқирон ҳазратларининг хос котиблари, уламолар уламоси, фозиллар фузалоси, буюк воиз ва улкан билим соҳиби, тарихчи Шарафиддин Али Яздий бундай деб ёзган эди: "Олам равнақи ва рўшнолиги йўлида ҳафсаласи ниҳоятда юксак Амир Темур ободончиликка ярайдиган бирон қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди".Ҳурматли Президентимиз: "Амир Темурни англаш – ўзимизни англаш демакдир"-дея таъкидлаганлар. Яъни, ул зотни англаш, қилган ишларини ҳис этишнинг ўзи катта бахтдир.Ҳа, бу сўзлар ҳақиқатнинг ўзгинаси эканлигини, юртимизга Самарқанду Бухоро, Ҳоразм ва кўҳна Кешни кўргани келаётган сайёҳлар оқимидан ҳам билсак бўлади. Эндиликда бу сайёҳлар муҳтарам юртбошимиз томонидан олиб борилаётган меъморий қурулишлар ва ислоҳотларнинг ривожини ҳам кўрмоқдалар. Ватанимизнинг тинчлиги ва беқиёс салоҳиятини кўриб ҳавас қилмоқдалар. Аллоҳ таолога минглаб шукроналар айтамизки, шундай тинч ва обод диёрда истиқомат қилмоқдамиз. Бу неъматлар фарзанду аржумандларимизга ҳам насиб этишини умид қиламиз.Сўзимиз охирида шуни алохида айтмоқчиманки, бундай бахтли ва мафтункор ватанимизни Сохибқирон ҳазратлари бир кўрса эди. Азбаройи шодликдан кўз ёшлари келса ажаб эмас, азизлар. Бу неъматларнинг гувоҳи сифатида ўзимизни қанчалар бахтиёр санашимиз ўзимизга аёндир. Иншааллоҳ, ватанимиз бундан ҳам кўркам, обод, фусункор бўлишига ишонамиз. Зотан бу юрт, Парвардигор назарига тушган юртдир. Келаётган истиқлол байрами ҳалқимиз учун муборак ва ҳайрли бўлсин! ОМИН!          Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари, "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди РАҲМОНОВ

Улашиш
Аввалги“Тинчлик” турнири
НавбатдагиБайрам арафасида
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги расмий веб сайти.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг