Қуръонга ҳурмат!

0
723

Савол:
Биз курсдошлар билан Тошкентда бир квартирада турамиз, Алҳамдулиллаҳ Намоз ўқимиз, Қуръон ўқимиз. Лекин бизда бир баҳсли масала чиқиб қолди. Баъзан кимдир Қуръонни овоз чиқариб ўқиса бошқа бир дўстимиз дўстим илтимос ичингизда тиловот қилинг мен сиз ўқиётганингизда бошқа ишлар билан шуғуллансам гуноҳкор бўламан дейди. Қуръон ўқиётган дўстимиз еса мен овоз чиқариб ўқимасам тажвид ва қироат яҳши чиқмайди дейди. Баъзан қўшни хонада кимдир ўртача овозда қироат қилса бошқа бир дўстимиз қўшни хонада овқатланаётган бўлса дўстим ичингизда ўқинг мен ҳам овқатланиб ҳам Қуръон тинглаб гуноҳкор бўлаяпман ҳеч ким йўқ бўлса бошқа гап дейди. Тўгри квартира озроқ торлик қилади. Лекин ҳаммамиз ҳам Қуръонни ҳурмат қилишни ҳоҳлаймиз!

Жавоб:
Қуръони Каримни эҳтиром билан тинглаш керак. Сиз айтган ҳолатда товуш чиқармай ўқиш лозим. Бошқалар Қуръони Каримнинг эҳтиромини жойига қўя олмай гуноҳ содир бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг