8%, 10% ёки 15% устама ҳақида

0
822

Савол:
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ. Сиз устозларга саволим шуки 2 йил бўлди дўконда олди-сотди тижорат қиламан. Мени кўпдан бери шу савол қийнайди дўконга ҳар-хил фирмалардан маҳсулот прадукта олиб келишади. Бир хил маҳсулотни икки хил нарҳда яъни нақд пулга арзонроқ, пластикга ёки пул ўтказиш йўли орқали эса 8%, 10% ёки 15% устама қўшиб олиб келишади. Нақд пул кам бўлганлиги сабабли мажбуран маҳсулотларни пластик орқали ёки пул ўтказиш йўли билан сотиб оламиз. Лекин биз бир-хил нархда ҳаридорларга сотамиз. Саволим шуки бизни ушбу савдомиз ҳалолми? Жавобингиз учун сизларга олдиндан рахмат! Аллоҳ ажру савобларизни зиёда қилсин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Агар саволда сотишда ҳар хил нархга сотиб олинган бир хил нарсаларни бир хил нархда сотиш мумкинми, деб сўралаётган бўлса, бундай нархлаб сотиш дуруст ва ҳалол. Лекин сотишда бир давлатнинг нақд пули ва пластик карточкадаги пулининг қийматини тенг баҳоламасдан, пластик карточкага қиммат нархда сотиш қонунга хилоф ва ойликчи халққа оғирлик туғдиришдир. Бундай қилмаслик лозим.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг