Болонияда мусулмонлар учун масжидлар етишмаяпти

0
565

Италиянинг Болония вилоятида мусулмонлар сонининг ортиб бориши натижасида янги масжид қурилишига талаб ҳам ортиб бормоқда. Муборак жума кунларида мусулмонлар жума намозини адо этиш учун вилоятдаги Ислом маданияти марказига қарашли кичик масжидга  йиғилишар эди. Ҳозирги пайтда намозхонлар сиғими  маданият маркази атрофидаги кичик майдонга қадар чўзилган.   71 ёшли марказ раҳбари Муҳаммад Ризвон Алтуний бу борада: "Илгарилари масжидга ўнлаб намозхонлар ташриф буюрган бўлса, ҳозирда юзлаб мусулмонлар фарз ибодатини адо этиш учун йиғилмоқдалар”, дея хабар бермоқда. Ана шу жиҳатдан ҳам ҳудудда янги масжид барпо этишга эҳтиёж мавжуд. Бироқ, ушбу лойиҳа устида ҳали аниқ режа ишлаб чиқилмаган.Зоиржон Содиқов тайёрлади 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг