Ватан келажаги сенинг қўлингда!

0
729

Она ватанни асраш унинг маънавий, ижтимоий ҳамда экологик муҳитини  муҳофаза қилиш шу сарҳадда яшаётган, ўзини бу масканнинг фарзанди дея санайдиган  ҳар бир инсоннинг фуқаролик ва таъбир жоиз бўлса инсонийлик бурчидир.Жорий йилнинг 24-июль куни Шайхонтоҳур тумани “Эшонгузар” маҳалла фуқаролари йиғинида туман маънавият тарғибот маркази бўлими ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шайхонтоҳур тумани бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир мазкур мавзуга бағишланди. Тадбирда иштирок этган Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби А.Жуманов динимизда ватанпарварлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ғояларининг бугунги кундаги аҳамиятининг юқори эканлиги, шунингдек, ёш авлодни мустақиллик туфайли эришилган салмоқли ютуқлар, осойишталик, фаровонлик неъматларига шукроналик ҳисси асосида тарбия қилишлик ҳар биримизнинг тинчлигимизнинг бардавомлиги йўлида қўшадиган ҳиссасимиз бўлажагини қайд этиб ўтди. 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг