Сурия президенти терроризмга қарши курашда ғарб мамлакатларининг ёндашувларини танқид қилди

0
505

Сурия президенти терроризмга қарши курашда ғарб мамлакатларининг ёндашувларини танқид қилди. Ливаннинг ал-минор ахборот тармоғининг хабар қилишича, Сурия президенти Башар Асад якшанба куни Дамашқда сайёҳлик, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга бағишланган конференциядаги чиқишида, терроризм балоси билан курашда ғарбликлар фирибгарлик билан ёндашадилар деб айтди. Унинг қўшимча қилишича, агарда  террорчи гуруҳлар Ғарбликларни нишонга олишса террорчи деб аташади, аммо Сурия давлатига зарба уришса уларни эрксевар ва инқилобчи деб номлашади. Башар Асаднинг такидлашича, Ғарб мамлакатларининг мақсади терроризмни таг томири билан йўқ қилиш эмас балки уларни тийиб қўйиш холос. Сурия президенти шуни алоҳида қайд этиб ўтдики, ўтган йилларда Ўрта Шарқ минтақаси ғарбга террорчиларни етказган бўлса, лекин ҳозирги кунда ғарбликлар ўзларининг террорчи гуруҳларини Ўрта Шарқ минтақасига жўнатишмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг