Лондон театри бой ислом маданиятини тадқиқ этиш мақсадида Рамазон кечасини ўтказди.

0
584

Жаҳон халқлари тарихида  араб халқлари ислом маданияти сабаб бағрикенглик  ва эзгу урф-одатлар анъаналарини мужассам этган бетакрор  маданиятга эга бўлиб келган. Ҳижрий тақвим бўйича тўққизинчи тартибда келувчи Муборак Рамазон ойини тараннум этувчи ранг-баранг оғзаки ва халқ амалий санъатини ифода этган назмий асарлар, гўзал бахшидалар айниқса Яқин шарқ халқларининг ҳаётидан чуқур жой эгаллаган.  Бу каби Рамазон қувончлари ва мусулмонлар ўртасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатни ифода этувчи тадбир Буюк Британия пойтахти Лондондаги “Rich Mix” театрида “Рамазон кечаси” номи остида ўтказилди. Бу ҳақда "Al Arabiya.com" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ижодий кеча репертуари Рамазон фазилатларини тараннум этувчи тарихий ва бугунги кундаги шеърий асарлар, куй ва қўшиқлардан иборатдир.“Рамазон кечаси” ижодий кечаси учун мазкур театрга тегишли art-ресторан томонидан Яқин шарқ ва  Буюк Британиядан санъат ва маданият ҳодимлари жалб этилди.Аrt-ресторан масъул ҳодимларидан бири лойиҳа ҳақида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:“Мен ўн йилдан бери Ислом ва Европа оламининг санъат ва маданияти билан алоқадорликда фаолият кўрсатаман. Аминманки, мусаффо ислом таълимоти ва маданиятини Буюк Британияда намоён этиш муҳим бўлган бир паллада бу айни муддао бўлади. Айнан шунинг учун ҳам, ушбу кечани араб-британ Маркази шафелигида амалга оширишга қарор қилдик. Бу ажойиб Рамазон анъаналари ўзга халқлар ва элатлар билан ўзаро қадриятлар алмашинувига хизмат қилади.” 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг