“Бугун 20 январь куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди.
Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” жоме масжидига Абдурахмон домла Асқаров, Чилонзор тумани “Убай ибн Кааб” жоме масжидига Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидининг имом ноиби Наврузжон домла Темиров ва Яшнобод тумани “Абдурахмон ибн Авф” жоме масжидига Олмазор тумани “Исматиллахожи” жоме масжиди имом-хатиби Сайитғаппор домла Мирзакаримов имом-хатиб этиб тайинландилар.
Тайинланган имом-хатибларни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б ҳамда шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари жамоатга таништирдилар.
Аллоҳ таоло янги иш бошлаган имом-хатибларимизга улкан муваффақиятлар ва мусулмонларимизга қилаётган хизматларига беҳисоб ажрлар ато этсин!