Бугун 8 январь Тошкент шаҳар бош имом хатиби в. б. Устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида Юнусобод тумани «Минор» жоме масжидида умра зиёрати бўйича 30 га яқин гуруҳ раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда бир қатор ташкилий масалалар кўрилди. Хусусан, умра зиёрати асносида зарур тавсиялар бериб ўтилди, юртимиздан йўлга отланаётган зиёратчиларимизга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилган имом-хатиб ва ноибларга барча вазифалар тушунтирилди.
Йиғилиш якунида яхши тилаклар билдирилиб, дуои хайрлар қилинди.
Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати