Жойларда ўтказилаётган “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлари

    0
    134

    Жорий йилнинг 26-27 декабрь куни Сергели тумани  “Соҳибқирон” МФЙ идорасида маҳалла хотин-қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмита хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Омила Арипова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Дилбар Аҳмедова, Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова, Сергели тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари, Сергели тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мунаввар Муҳаммедова ва Сергели тумани тарғибот гуруҳи раҳбари Муаззам Абдураҳмонова ҳамкорлигида “Жаҳҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди.

    Тадбирда сўзга чиққанлар одамдаги ҳар қандай касалликнинг олдини олиш йўли, аввало, танада унга қарши иммунитет ҳосил қилиш билан боғлиқлиги, биз ҳам ёшларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш зарурлиги. ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

    Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида гапирдилар.

    Учрашув самимий руҳда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарли жавоблар олдилар.

    Мулоҳаза билдириш

    Изоҳингизни қолдиринг!
    Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг