ЎТАЁТГАН ЙИЛ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

0
180

Кеча, 27 декабрь куни шаҳримизнинг Чилонзор туманида жойлашган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасининг мажлислар залида ўтиб бораётган йил муносабати билан табдир ўтказилди.
Ушбу тадбир, ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрининг барча туман бош имом-хатиблари иштирокидаги ушбу тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий кириш сўзи билан одатга биноан Қуръон тиловати ҳамда дуолар билан бошлаб бердилар. Кун тартибига кўра Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг вакиллик фаолиятида қилинган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг навбатма-навбат туман бош имом-хатиблари ҳисоботлари тинглаб ўтилди. Ушбу сарҳисоб тадбири кўтаринки ҳамда танқидий руҳда ўтказилиб йил давомида қилинган диний-маърифий ишлар устида эришилган ютуқлар ҳамда камчиликлар ҳисоби ҳақида сўз юритилди.
Шу билан бирга йил давомида фидокорона меҳнати билан яхши натижага эришгани учун имом домлаларга ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо савғалар улашилди.
Тадбир сўнгида келгуси вазифалар белгилаб олиниб дуои хайрлар қилинди.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг