“Жаҳолатга қарши – маърифат” шу номдаги тадбирлар давом этмоқда

    0
    170

     

    Инсонлар миллий ўзлигини илму маърифат орқали англайди. Ёшларимиз илму маърифат билангина жоҳил ақидапарастларнинг ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, бегона ғоялар ўз таъсирида алданмайдиган кучга айланади.
    Учтепа туманида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган «Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остидаги тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
    Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 19–20 декабрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Халқаро муносабатлар ва ижтимоий фанлар кафедраси профессори”, фалсафа фанлари доктори, Республика тарғибот гуруҳи аъзоси Матлуба Қаҳҳорова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Аҳмедова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова, Учтепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари Мактуба Қобуловна, Учтепа тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нафиса Қорабоева, Учтепа тумани тарғибот раҳбари Дилфуза Эгамова ҳамкорлигида “Кўкча-Оқтепа” ва “Бешқайроғоч” маҳаллалари идорасида ўтказилди.
    Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишнинг ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
    Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.

    Мулоҳаза билдириш

    Изоҳингизни қолдиринг!
    Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг