«Жаҳолатга_қарши_маърифат» тадбирлари давом этмоқда

    0
    152

    Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова Олмазор тумани «Чиғатой» ва «Гуручариқ» МФЙ идорасида, Республика тарғибот гуруҳи раҳбари Дилбар Ғуломова, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг бош мутахассиси Нурхон Алланазарова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Дилбар Аҳмедова, Олмазор тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилшора  Хабирова «Жаҳолатга қарши маърифат» тарғибот тадбирлари доирасида «Чиғатой» маҳалласида истиқомат қилувчи 24 нафар хотин-қизлар ва «Гуручариқ» маҳалласида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан суҳбатлар ўтказмоқда.

    Тадбирда «Мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳадаги, хусусан диний соҳадаги ислоҳатлар ва ёшлар тарбияси» мавзусидаги илмий суҳбатларда фуқароларга илм олишлари ва эмин-эркин ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

    Шунингдек, ота-оналар фарзанд тарбиясида маъсул эканликлари, ёшларимизни турли ёт оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишлари, уларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этишлари,  уларнинг юриш-туриши ва кимлар билан мулоқот қилаётганига эътиборли бўлишлари бўйича тавсиялар берилди.

    Шу билан биргаликда, оила тинч бўлса жамият осуда бўлиши, оилавий ажримларни олдини олиш, қизларимизни оилавий ҳаётга тайёрлашда оналар ва бувижонларнинг оқилона насиҳати жуда яхши натижаларга сабаб бўлиши тўғрисида гапирилди.

    Мулоҳаза билдириш

    Изоҳингизни қолдиринг!
    Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг