#ХАЙРИЯ_ТАДБИРИ

0
124

Бугун, 1 декабрь куни «Вақф» хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали ҳамда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамкорлигида 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» байрами муносабати билан шаҳримизнинг «EZIDYOR» кошонасида катта тадбир ташкил этилди.

Ушбу хайрия тадбирида ногиронлиги бўлган 350 нафар киши иштирок этишди.
Тадбирда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусовлар қатнашиб, «Сиз бизга кераксиз!» шиори остида гапириш ва эшитишда имконияти чекланган юртдошларимиз орасида «Миссионерликдан огоҳ бўлинг!» мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ўтказиб бердилар.

Тадбир давомида, ногиронлиги бор ҳамшаҳарларимизнинг қўл меҳнати кўргазмаси ҳамда қизиқарли савол-жавоблар викторинаси ўтказилиб ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ҳомийлар кўмагида юртдошларимиз учун хайрия ош дастурхони ёзилиб, барчага озиқ-овқат махсулотлари тарқатилиб уларнинг кўнгилларига хурсандчилик улашилди.

Тадбирда Қуръони карим тиловати ҳамда хайрли дуолар қилинди.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг